Жамият

СамДУ Каттақўрғон филиалида плита қулашидан 6 нафар талаба қиз жароҳатланган — Бош прокуратура
4 сентябрь 2023, 20:13

СамДУ Каттақўрғон филиалида плита қулашидан 6 нафар талаба қиз жароҳатланган — Бош прокуратура

Бош прокуратура матбуот хизмати СамДУ Каттақўрғон филиалида бино томининг плитаси қулаши натижасида 6 нафар талаб қиз жароҳат олганини маълум қилди. Университет икки нафар қиз жароҳат олгани ҳақида хабар берган эди. Бино қурилиши ва таъмирланиши ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

Ўзбекистонда ўқувчиларга Қизил китоб совға қилинди
4 сентябрь 2023, 17:47

Ўзбекистонда ўқувчиларга Қизил китоб совға қилинди

Экология вазирлиги томонидан 40 минг нусхада Қизил китоб нашр этилган бўлиб, улар Ўзбекистон бўйлаб мактаб ўқувчиларига «экологик онг ва маданиятни шакллантириш» мақсадида тарқатилмоқда.

Сурхондарёга велосаёҳат: узоқ масофага велосафарга қандай тайёргарлик кўриш керак?
4 сентябрь 2023, 17:38

Сурхондарёга велосаёҳат: узоқ масофага велосафарга қандай тайёргарлик кўриш керак?

«Газета.uz» мухбири Санжар Саид ноодатий маршрут орқали Сурхондарёга велосаёҳатга чиқди. У илк мақоласида шу каби саёҳатларга тайёргарлик кўриш, сафар афзалликлари ва қийинчиликлари, харажатлар ҳақида маълумот берди, ўз тавсиялари ва дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Ибратли оила» кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди
4 сентябрь 2023, 17:20

«Ибратли оила» кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Ибратли оила» кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди. Ушбу кўкрак нишони билан оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади.

Ўзбекистон Мустақиллик кунига бағишланган Yangi Nafas югуриш мусобақаси бўлиб ўтди
4 сентябрь 2023, 15:00

Ўзбекистон Мустақиллик кунига бағишланган Yangi Nafas югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 3 сентябрь куни Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси ташкил қилинди. Ўзбекистоннинг 16 шаҳридан 100 мингга яқин югурувчилар иштирок этди.

СамДУ Каттақўрғон филиали биноси томининг плитаси қулаб тушди. Жароҳатланганлар бор
4 сентябрь 2023, 14:12

СамДУ Каттақўрғон филиали биноси томининг плитаси қулаб тушди. Жароҳатланганлар бор

Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали фаоллар зали томидан плита қулаб тушди. Университет хабар қилишича, воқеа сабаб икки талаба жароҳатланган.

Фото: Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланди
4 сентябрь 2023, 13:22

Фото: Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланди

Ўзбекистондаги барча мактаблар ва олий таълим муассасаларида ўқиш бошланди. 4 сентябрь тонгида Тошкент кўчалари янада гавжумлашди, тирбандликлар кўпайиб, жамоат транспортлари йўловчиларга тўлди, мактабларда биринчи қўнғироқ чалинди, талабалар эса дарсга отланишди. «Газета.uz» фоторепортажи.

Андижондаги боғчада болаларни урган тарбиячи ишдан олинди
4 сентябрь 2023, 12:29

Андижондаги боғчада болаларни урган тарбиячи ишдан олинди

Марҳамат туманидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болалар танасининг турли қисмларига тарсаки туширгани аниқланди. У лавозимидан озод этилиб, боғча раҳбариятига интизомий чора қўлланди.

Ҳафта давомида ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади
4 сентябрь 2023, 11:52

Ҳафта давомида ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади

Ўзбекистон ҳудудида ҳафтанинг биринчи ярмида +26…+29 даража, иккинчи ярмида +29…+32 даражагача кўтарилади. Ҳаво асосан ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади. Кечаси ва эрталаб салқин бўлади.

Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш тартиби белгиланди
4 сентябрь 2023, 10:29

Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан айрим давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Жойларга чиқиб кўрсатилган хизматлар учун қўшимча бир маралик тўлов ундирилади.

Тошкентда янги автобус йўналишлари, шунингдек, экспресс йўналишлар ташкил этилди
4 сентябрь 2023, 10:09

Тошкентда янги автобус йўналишлари, шунингдек, экспресс йўналишлар ташкил этилди

Душанбадан Тошкентда еттита янги автобус йўналиши ва энг тиғиз вақтларда ишловчи учта вақтинча экспресс йўналиш ташкил этилди. Август ойи охирида учта йўналиш ҳаракати қисқартирилди.

Тошкент вилоятида тезликни назорат қилувчи 11 та радар иш бошлади
4 сентябрь 2023, 10:02

Тошкент вилоятида тезликни назорат қилувчи 11 та радар иш бошлади

Тошкент вилоятида 4 сентябрдан бошлаб тезликни назорат қилувчи 11 та мобил радарлар иш бошлади. Рўйхат.

Фото: Қизилқум чўлларида «Стихия» электрон мусиқа фестивали қандай ўтди?
3 сентябрь 2023, 18:50

Фото: Қизилқум чўлларида «Стихия» электрон мусиқа фестивали қандай ўтди?

Сентябрь бошида Қизилқум чўлларида «Стихия» электрон мусиқа фестивали бўлиб ўтди. Бу йилги тадбир ўзида 10 дан ортиқ давлатдан келган 2 мингдан ортиқ ихлосмандларни жамлади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, Стихия 2024 йилда яна Мўйноққа қайтади. «Газета.uz» фоторепортажи.

Асосий дори воситаларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди
3 сентябрь 2023, 17:33

Асосий дори воситаларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистонда янгиланган асосий дори воситалари рўйхати (АДВР) тасдиқланди. Ундан 65 гуруҳга мансуб дорилар ўрин эгаллаган. Рўйхатдан тиббиёт муассасалари эҳтиёжини таҳлил этиш, бундай дорилар мавжудлигини мониторинг қилиш, нархини шакллантириш ва бошқа мақсадларда фойдаланилади.

Тошкент рамзларига чизгилар: «Қуёшли» мактаб бозори
3 сентябрь 2023, 14:53

Тошкент рамзларига чизгилар: «Қуёшли» мактаб бозори

«Қуёшли» мактаб бозори, неча йилдирки, кенг танлов ва хамёнбоп нархлари билан харидорларни ўзига жалб қилади. Кўпчилик янги ўқув йили арафасида шу ердан бозорлик қилади. «Газета.uz» мухбири бозорда бўлиб, янги урфга кирган авокадоли муқовалар ва «Қуёшли» феномени ҳақида сотувчилар билан суҳбатлашди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор Халқаро информатика олимпиадасида медалли бўлди
3 сентябрь 2023, 14:16

Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор Халқаро информатика олимпиадасида медалли бўлди

Венгрияда бўлиб ўтган 35-Халқаро информатика олимпиадасида Дилёрбек Валижонов ва Дилшодбек Хўжаев бронза медалларини қўлга киритди. Бу Ўзбекистон учун ушбу фан бўйича олимпиададаги илк медаллар бўлди.

Замонавий трамвай қандай бўлиши керак?
3 сентябрь 2023, 06:33

Замонавий трамвай қандай бўлиши керак?

Тошкентдаги қатор кўчаларни қайта лойиҳалаштиришда қатнашган Аркадий Гершман Париж мисолида замонавий трамвай тизими қандай бўлиши кераклиги ҳақида видео тайёрлади. Яқин йилларда Тошкентга трамвай қайтиши кутилмоқда. Шу нуқтаи назардан «Газета.uz» урбанист эътибор қаратган асосий нуқталарни жамлади.

Фото: Ислом Каримовнинг шарҳсиз ва изоҳсиз суратлари
2 сентябрь 2023, 23:06

Фото: Ислом Каримовнинг шарҳсиз ва изоҳсиз суратлари

Каримов фонди ва Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси 2020 йили «Ислом Каримов: Улкан тарихий даврни мужассам этган инсон» номли фотоальбом чиқарган эди. 2 сентябрь — Ислом Каримовни хотирлаш куни муносабати билан «Газета.uz» альбомдан айрим суратларни чоп этади.

Қизилдан Мустақилликкача. Ўзбекистоннинг бош майдони фототарихи
2 сентябрь 2023, 14:31

Қизилдан Мустақилликкача. Ўзбекистоннинг бош майдони фототарихи

Тошкентдаги Мустақиллик майдони 1866 йилдан буён муҳим қарорлар қабул қилинадиган марказ ҳисобланади. Турли даврларда бу ерда турар жой мавзеси, черков бўлган, унда ҳарбий парадлар ўтказилган. Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан «Газета.uz» мамлакатнинг бош майдони фототарихини тайёрлади.

Фото: Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
2 сентябрь 2023, 12:37

Фото: Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг