Ислом Каримовнинг шарҳсиз ва изоҳсиз суратлари
Ислом Каримовнинг шахсий фотосуратчиси Фархад Курбанбаев ва фоторассом Темур Курбанбаев томонидан тайёрланган ва «Ислом Каримов: Улкан тарихий даврни мужассам этган инсон» фотоальбомига киритилган суратлар

Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди ва Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси 2020 йили «Ислом Каримов: Улкан тарихий даврни мужассам этган инсон» номли фотоальбомни жамоатчилик эътиборига ҳавола қилган эди. 2 сентябрь — Ўзбекистон биринчи президентини хотирлаш кунида «Газета.uz» юзлаб суратлардан иборат фотоальбомга киритилган суратларнинг айримларини қайта нашр этишга қарор қилди.

Ислом Каримов ва унинг рафиқаси Татьяна Каримованинг хорижий сафарлари ва Ўзбекистондаги тадбирлар давомида олинган ҳамда 2020 йилги фотоальбомга киритилган суратлари узоқ йиллар биринчи президентнинг шахсий фотосуратчиси сифатида ишлаган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фархад Курбанбаев ва фоторассом Темур Курбанбаев томонидан тақдим этилган.

Татьяна Каримованинг қайд этишича, «альбомнинг яратилиши бир неча дона оқ-қора рангли фотосуратдан бошланган».

«Узоқ йиллар давомида биринчи президентнинг матбуот хизматида фотосуратчи бўлиб ишлаган Фархад Курбанбаев менга Ислом Абдуғаниевичнинг ҳаёти билан боғлиқ айрим лаҳзалар акс этган суратларни кўрсатди. Фотосуратларнинг ноёблиги муаллифнинг ёндашувида, танланган ракурсда эди. Яъни, учрашу ва суҳбат иштирокчилари расмиятчиликдан холи, эркин ва самимий ҳолатда, камеранинг зийрак «нигоҳи»ни сезмаётгандик эди гўё», — дея таъкидлайди Татьяна Акбаровна альбомдаги кириш сўзида.
реклама
реклама
«Ислом Каримов: Улкан тарихий даврни мужассам этган инсон» фотоальбоми, унда таъкидланишича, «биринчи президентимиз ҳаётининг ёрқин лаҳзалари — оддий инсонлар, ёшлар ҳамда турли давлат раҳбарлари билан учрашувлари ҳақида ҳикоя қилади». Айни вақтда, суратларга ҳеч қандай изоҳ ё шарҳ берилмаган, суратлар бўйича маълумотлар кўрсатилмаган. «Чунки уларда бевосита биринчи президент бошқаруви давридаги муҳит холис ва ҳаққоний акс эттирилган», — дея Татьяна Каримова суратлар шарҳсиз берилганини изоҳлаган.
реклама
реклама
реклама
реклама
реклама
реклама
Фотосуратлар 2020 йилда эълон қилинган «Ислом Каримов: Улкан тарихий даврни мужассам этган инсон» фотоальбомидан олинган.
Фотоальбом учун фотосуратлар Фархад Курбанбаев ва Темур Курбанбаев томонидан тақдим этилган.
«Газета.uz» интернет-нашрида эълон қилинган материаллардан фойдаланиш шартлари билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Қизиқарли нарсаларни биласизми? У ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг