Жамият

Прокурор Отабек Сатторийга 11 йил қамоқ жазоси беришни сўради
5 май 2021, 16:58

Прокурор Отабек Сатторийга 11 йил қамоқ жазоси беришни сўради

Прокурор суддан Отабек Сатторийни бешта бандда айбдор деб топиб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Блогер товламачилик ва туҳмат қилишда айбланмоқда. Судланувчининг адвокати Умидбек Давлатовнинг таъкидлашича, айбловда кўрсатилган ҳолатларнинг ҳеч бири ўз исботини топмаган.

Чорвоққа 3 кун транспорт ҳаракати чекланади
5 май 2021, 16:32

Чорвоққа 3 кун транспорт ҳаракати чекланади

6−7−8 май кунлари велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Бектемир — Чирчиқ — Ғазалкент — Чорбоғ автомобиль йўлида маълум вақтларда транспорт ҳаракати чекланади.

Тошкентда 87 ёшли онахон қизи ва невараси томонидан калтаклангани айтилмоқда
5 май 2021, 15:14 1

Тошкентда 87 ёшли онахон қизи ва невараси томонидан калтаклангани айтилмоқда

Тошкент шаҳрида 87 ёшли онахон қизи ва невараси томонидан калтаклангани айтилмоқда. Бунга уй-жой масаласи бўйича она ва қиз ўртасида жанжал сабаб бўлган. Онахоннинг невараси Даврон Тиллаевнинг айтишича, аёлнинг қизи унинг қўл ва оёғига пичоқ билан урган. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Юнусобод тумани ҳокимида коронавирус аниқланди
5 май 2021, 14:29

Юнусобод тумани ҳокимида коронавирус аниқланди

Юнусобод тумани ҳокими Жахонгир Иброхимовда COVID-19 аниқлангани сабабли фуқаролар учун ташкил этиладиган сайёр қабул вақтинча туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига юклатилди.

Молия институти 14 кунга, СамДЧТИ ўқув йили охиригача масофавий таълимга ўтказилди
5 май 2021, 14:03

Молия институти 14 кунга, СамДЧТИ ўқув йили охиригача масофавий таълимга ўтказилди

Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Молия институти 14 кунга, Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқув йили охиригача масофавий таълим тизимига ўтди.

«Халқ назорати» хизмати нима учун керак ва у фуқароларнинг қандай муаммоларини ҳал қилиши мумкин?
5 май 2021, 13:59

«Халқ назорати» хизмати нима учун керак ва у фуқароларнинг қандай муаммоларини ҳал қилиши мумкин?

Февраль ойида Тошкент ҳокимияти «Халқ назорати» хизматини ишга туширди. Шаҳар маъмуриятининг сўзларига кўра, лойиҳа ўз самарасини кўрсатишга улгурди. Шунга қарамай, фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилишда қийинчиликлар ҳам мавжуд. Лойиҳа раҳбари Ойбек Ниёзов платформанинг вазифалари, камчиликлари ва келажакдаги режалар ҳақида гапириб берди.

Андижонда 3 ёшли қизалоқнинг устига қайноқ сув қуйиб юборган эркак 8 йилга қамалди
5 май 2021, 12:05

Андижонда 3 ёшли қизалоқнинг устига қайноқ сув қуйиб юборган эркак 8 йилга қамалди

Андижонда фуқаро ўз уйида ижарада яшаётган аёлдан турмуш қуриб бирга яшаш таклифига рад жавобини олгач, унинг 3 ёшли фарзандини устига қайноқ сув қуйиб юборади. Оқибатда қизалоқ шифохонада вафот этган. Суд айбланувчини қасддан баданга оғир шикаст етказишда айбли деб топди.

АҚШдан Оролбўйи аҳолиси учун гуманитар ёрдам юборилди
5 май 2021, 10:48

АҚШдан Оролбўйи аҳолиси учун гуманитар ёрдам юборилди

АҚШнинг «Project C.U.R.E.» ташкилоти ва «Boeing» компанияси томонидан Қорақалпоғистонинг Оролбўйи ҳудуди аҳолиси учун гуманитар ёрдам юборилди. Хайрия юки ўз ичига 3 млн долларлик тиббиёт буюмлари ва жиҳозлари, сунъий шамоллатиш мосламаларини олди. Бундан ташқари, кейинги гуманитар ёрдамни етказиш учун 100 минг доллар миқдоридаги чек топширилди.

Ўзбекистонда 2020 йилда ис газидан 93 киши вафот этди
5 май 2021, 10:36

Ўзбекистонда 2020 йилда ис газидан 93 киши вафот этди

Ўзбекистонда 2020 йилда 70 та ис газидан заҳарланиш ҳолатлари содир бўлиб, жароҳат олганлар сони 66 тани, вафот этганлар сони 91 тани ташкил қилган.

Собиқ маданият ва спорт ишлари вазири маданият вазирига ўринбосар бўлди
5 май 2021, 10:07

Собиқ маданият ва спорт ишлари вазири маданият вазирига ўринбосар бўлди

Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда фаолият юритиб келаётган Баҳодир Аҳмедов Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шерзод Шерматов — мактабларда жой етишмаслигини келтириб чиқарган сабаблар ҳақида
4 май 2021, 18:31

Шерзод Шерматов — мактабларда жой етишмаслигини келтириб чиқарган сабаблар ҳақида

Бугун Ўзбекистонда ўқувчилар сони (6,24 млн) мактабларнинг лойиҳавий қувватидан (5,06 млн) сезиларли даражада ортиб кетган. Вазият шу ҳолда ривожланиб борса, ўртадаги фарқ 2 млнтага етади, дея маълум қилди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. У мактабларда жой етишмаётганининг икки асосий сабабини айтиб, муаммони ҳал этиш бўйича бир қанча таклифларни илгари сурди.

Китоб тумани меҳрибонлик уйидаги болалар Қамаши туманига кўчирилди
4 май 2021, 18:08

Китоб тумани меҳрибонлик уйидаги болалар Қамаши туманига кўчирилди

Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйида болалар учун шароит ёмонлиги ва унинг талабга жавоб бермаслиги аниқлангач, 2 май куни меҳрибонлик уйидаги 65 нафар тарбияланувчиларининг 10 нафари яқин қариндошлари оиласига, 55 нафари Қамаши туманидаги 4-сонли меҳрибонлик уйига кўчирилди.

Фарғонада 9 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этди
4 май 2021, 16:26

Фарғонада 9 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этди

Фарғона вилоятида Damas автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган 9 ёшли пиёдани уриб юборган. Қизалоқ тан жароҳатидан шифохонада вафот этган.

Коронавирусга қарши эмлаш ҳар йили ўтказилиши мумкин
4 май 2021, 15:55

Коронавирусга қарши эмлаш ҳар йили ўтказилиши мумкин

Коронавирусга қарши вакцинадан инфекцияга қарши антитаначалар узоқ муддат сақланмаса, бу эмлаш ҳам худди грипп вирусига қарши эмлаш каби ҳар йили ўтказилиши мумкин.

Таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Сурат Икромов вафот этди
4 май 2021, 15:23

Таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Сурат Икромов вафот этди

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг асосчиси ва раҳбари Сурат Икромов 76 ёшида вафот этди.

Қозоғистонга 1 млн доллар маблағларни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган поезд машинистлари ушланди
4 май 2021, 13:32

Қозоғистонга 1 млн доллар маблағларни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган поезд машинистлари ушланди

1 млн доллардан ортиқ маблағларни юк поезди орқали ноқонуний йўл билан Қозоғистонга олиб чиқиб кетишга уринган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Тошкент вилоятида фуқарони ички ишлар тизимига жойлаштиришни ваъда қилган шахс ушланди
4 май 2021, 11:23

Тошкент вилоятида фуқарони ички ишлар тизимига жойлаштиришни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкент вилоятида фуқарони 4500 АҚШ доллари эвазига ички ишлар тизимига жойлаштиришни ваъда қилган шахс аниқланди. У келишилган пулдан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Гулистонда ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётган шахслар аниқланди
4 май 2021, 10:41

Гулистонда ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётган шахслар аниқланди

Гулистон шаҳрида 9 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчилари ва 6 нафар аёл-қизларга хужра сифатида ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётган шахслар аниқланди.

Маданият вазирлиги концертда СССР байроғи кўтарилганига муносабат билдирди
4 май 2021, 10:31

Маданият вазирлиги концертда СССР байроғи кўтарилганига муносабат билдирди

Маданият вазирлиги «Халқлар дўстлиги» санъат саройи олдидаги концертда СССР байроғи кўтарилгани юзасидан муносабат билдирди. Вазирлик концерт дастурининг ҳамкори эканлиги ва фақат саҳнадаги жараёнларга жавобгар эканлигини айтди. Маданият вазирлиги миллийлик ва тил тарғиботини амалга оширганда, уларни кенг оммага мажбурлаб ёки кескин танқид руҳида эмас, балки намуна кўрсатган ҳолда етказиш лозимлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда деярли 14 мингдан ортиқ фуқаро вакцинанинг иккинчи дозаси билан эмланган
4 май 2021, 10:05

Ўзбекистонда деярли 14 мингдан ортиқ фуқаро вакцинанинг иккинчи дозаси билан эмланган

1 майдан бошлаб вакцинанинг биринчи босқичини олган фуқароларни унинг иккинчи дозаси билан ҳам эмлаш бошланган бўлиб, ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқароларнинг 14 285 нафари иккинчи босқичда эмланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг