Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан янгиланган асосий дори воситалари рўйхати (pdf) тасдиқланди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Асосий дори воситалари рўйхати (АДВР) Ўзбекистон ҳудудида амал қиладиган фармакотерапевтик таснифлаш асосида шакллантирилади.

Мазкур рўйхатдан тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжини таҳлил қилишда, харидларни оқилона ташкил этиш ва дори воситаларини тақсимлашда, ходимларни уни тўғри қўллашга ўргатишда қўлланилади.

Шунингдек, рўйхатдан маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан асосий дори воситалари ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш, асосий дори воситалари мавжудлигини мониторинг қилиш ва нархини шакллантиришда фойдаланилади.

Дори воситалари халқаро патентланмаган номи билан дозаси ва чиқарилган шакли кўрсатилган ҳолда АДВРга киритилади. Воситалар халқаро патентланмаган номга эга бўлмаган тақдирда, унинг ўрнини босувчи ном ёки таркиб кўрсатилади.

Янги рўйхатда 65 гуруҳга мансуб дори воситалари ўрин эгаллаган.