1 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда «Муҳаммад Юсуф болажонлари» боғчасида тарбиячи болаларни калтаклагани акс этган видео тарқалди.

Видеода тарбиячи аёл 2 нафар ўғил боланинг юзи, боши ва қўлларига тарсаки туширгани, бошқа қизлардан эса чиройли ўйинга тушишни сўраганини кўриш мумкин.

Аниқланишича, ҳолат Андижон вилояти Марҳамат туманидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида рўй берган.

Ушбу ҳолатга йўл қўйган таълим ташкилоти тарбиячиси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дейилади вилоят Мактабгача таълим бошқармаси хабарида.

Қайд этилишича, «таълим тизими имижига салбий таъсир ўтказувчи ҳолатни юзага келтиргани учун» боғча раҳбариятига белгиланган тартибда интизомий чора қўлланган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида болаларни пойабзал билан урган, Самарқандда эса болаларга игна тиқиб келган боғча тарбиячиси ишдан олинганди.