Жамият

«Ҳолат яхшиланган, аммо қурилиш дилни хира қиляпти». АҚШ делегацияси — Тошкентдаги «Сиэтл» боғи ҳақида
30 август 2023, 21:39

«Ҳолат яхшиланган, аммо қурилиш дилни хира қиляпти». АҚШ делегацияси — Тошкентдаги «Сиэтл» боғи ҳақида

Қардош шаҳар алоқалари ўрнатилганига 50 йил тўлиши муносабати билан Тошкентга Американинг Сиэтл шаҳри делегацияси ташриф буюрди. Делегация вакиллари рамзий боғларнинг ҳолати ҳақида суҳбатлашди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентдаги «Сиэтл» боғи ҳудуди қайта тикланишига умид билдирди.

«Келмаган бир президент қолди, холос». Интернет юлдузига айланган ва 45 йилдан бери газли сув сотувчи Абдувосит ота ҳикояси
30 август 2023, 19:04

«Келмаган бир президент қолди, холос». Интернет юлдузига айланган ва 45 йилдан бери газли сув сотувчи Абдувосит ота ҳикояси

Тошкентнинг 8-март, Меҳржон ва Сурхон кўчалари кесишмаси яқинида, катта бир дарахт соясида мовий бир будка бор. Баъзида унинг олдида улкан навбатлар пайдо бўлади. Бу ерда 30 йилдан бери олмослик Абдувосит Маҳмудов қиёмли газ-сув сотади. «Газета.uz» 75 ёшли отахоннинг ҳикоясини ҳавола қилади.

Тошкент метрополитенининг янгиланган харитаси эълон қилинди
30 август 2023, 18:00

Тошкент метрополитенининг янгиланган харитаси эълон қилинди

Транспорт вазирлиги Тошкент метрополитенининг янгиланган харитасини эълон қилди. Ижтимоий тармоқларда хаританинг бошқа норасмий вариантлари ҳам тарқалди.

Ўзбекистоннинг 20 та музей экспонати Хитойдаги кўргазмада намойиш этилади
30 август 2023, 17:26

Ўзбекистоннинг 20 та музей экспонати Хитойдаги кўргазмада намойиш этилади

2 сентябрдан Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги Миллий ипак музейида анъанавий ўзбек сўзаналари, чопон ва заргарлик буюмларини ўз ичига олган 20 та экспонат намойиш этилади. «Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси»да минтақа мамлакатларининг 150 га яқин либоси ҳам тақдим этилади.

Тошкент вилоятида бедарак йўқолган 2 ёшли бола қудуқдан ўлик ҳолда топилди
30 август 2023, 14:27

Тошкент вилоятида бедарак йўқолган 2 ёшли бола қудуқдан ўлик ҳолда топилди

Зангиота туманида бир кун аввал бедарак йўқолган 2 ёшли бола кўнгиллилар ёрдамида қидириб топилди. Кечаси боланинг жасади уй яқинидаги қудуқдан топилган. Туман прокуратураси тергов олиб бормоқда.

1 сентябрдан нималар ўзгаради?
30 август 2023, 14:19

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Талабалар учун янги турдаги стипендия жорий этилади, мактаб директорларига қатор ҳуқуқлар берилади, «Ёнғиндан огоҳлик» умуммиллий кампанияси ўтказилади, ички ишлар ҳодимлари фуқаролар билан ишлаш бўйича ўқитилади, субсидия энди онлайн ажратилади — 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

«Оқ-қовоқ ГЭС-10» янгиланиш ишларидан сўнг қайта ишга туширилди
30 август 2023, 13:00

«Оқ-қовоқ ГЭС-10» янгиланиш ишларидан сўнг қайта ишга туширилди

29 август куни «Оқ-қовоқ ГЭС-10» станцияси модернизациядан сўнг яна ишга туширилди ва унинг қуввати 39,7 МВтга етказилди. Лойиҳа қиймати 18,5 млн АҚШ долларини ташкил қилди.

Жиззах ва Қашқадарёга 50 дона Volkswagen Caddy тез ёрдам машинаси тарқатилди
30 август 2023, 12:58

Жиззах ва Қашқадарёга 50 дона Volkswagen Caddy тез ёрдам машинаси тарқатилди

Jizzakh Auto томонидан 50 та Volkswagen Caddy тез ёрдам автомашинасини Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари учун етказиб бериш бошланди.

«Менга эмас, халққа кўрсатиш керак». Президент Тошкентдаги янги тиббиёт марказларига борди
30 август 2023, 12:51

«Менга эмас, халққа кўрсатиш керак». Президент Тошкентдаги янги тиббиёт марказларига борди

Шавкат Мирзиёев «мамлакатдаги биринчи шундай имкониятга эга бўлган» Миллий тиббиёт маркази, шунингдек, оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари марказидаги шароитлар билан танишди. У муассасалардаги жиҳоз ва шароитларни президентга эмас, балки халққа кўрсатиш кераклигини таъкидлади.

Ғиждувон шашлигини тайёрлаш учун рухсат олиш ва тўлов қилиш шарт эмас — Адлия вазирлиги
30 август 2023, 10:57

Ғиждувон шашлигини тайёрлаш учун рухсат олиш ва тўлов қилиш шарт эмас — Адлия вазирлиги

Бухоронинг Ғиждувон шашлиги географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди (патентланди). Туман ҳокими энди ким бу номдаги шашликни пиширмоқчи бўлса, ҳокимиятдан рухсат олиб, тўлов қилиши кераклигини айтди. Адлия вазирлиги «Газета.uz»га бунинг учун ҳеч қандай рухсат ва тўлов шарт эмаслигини билдирди.

Интерпол қидирувидаги эркак Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
30 август 2023, 10:42

Интерпол қидирувидаги эркак Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Ноқонуний миграция, фирибгарлик каби жиноятларни содир этишда гумонланган шахс Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Уни қўлга олиш АҚШ, Россия, Мексика, Туркия ва Панама давлатлари органлари ёрдамида амалга оширилди.

Президент болалар билан телефоннинг фойда ва зарарлари ҳақида суҳбатлашди
30 август 2023, 10:02

Президент болалар билан телефоннинг фойда ва зарарлари ҳақида суҳбатлашди

Республика болалар кутубхонасига ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев болалар билан китобхонликнинг афзалликлари, замонавий телефонларнинг ижобий ва салбий томонлари ҳақида гаплашди.

Тошкент Уй-жой коммунал бош бошқармаси Қурилиш вазирлигига қайтарилди
29 август 2023, 21:03

Тошкент Уй-жой коммунал бош бошқармаси Қурилиш вазирлигига қайтарилди

2018 йилдан буён ҳуқуқий эксперимент доирасида пойтахт ҳокимига бўйсунган Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси яна Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Президент мактаблари дастури Ўзбекистондаги барча мактабларда жорий этилади
29 август 2023, 17:51

Президент мактаблари дастури Ўзбекистондаги барча мактабларда жорий этилади

Беш йил ичида Ўзбекистондаги барча мактабларда ҳозирда Президент мактабларида қўлланаётган ўқув дастурлари ва баҳолаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда, деди Шавкат Мирзиёев. Жорий йилда янги дарсликлар чоп этишга 920 млрд сўм маблағ йўналтирилган.

Сўровнома: Мактаб бозорига қанча сарфладингиз?
29 август 2023, 16:32

Сўровнома: Мактаб бозорига қанча сарфладингиз?

4 сентябрдан мактабларда ўқув йили бошланади. Шу боис айни кунларда бозорлар харидорларга тўла, кимдир мактаб формасини, яна кимдир ўқув қуролларини сотиб оляпти. «Газета.uz» ота-оналар мактаб бозорига қанча пул сарфлаётгани ва уларнинг нарх-наво борасидаги фикрлари билан қизиқди. Видео.

БМТ давлатларни болаларни иқлим ўзгариши таъсиридан ҳимоялашга чақирди
29 август 2023, 15:56

БМТ давлатларни болаларни иқлим ўзгариши таъсиридан ҳимоялашга чақирди

БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси аъзо давлатлар учун болаларнинг атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлашда нима қилишлари кераклиги ҳақидаги йўриқномани эълон қилди. Унда айтилишича, давлатлар ўз чегаралари ва ундан ташқарида ҳам атроф-муҳитга етган зарар учун жавобгар бўлиши мумкин.

Ўқитувчиларни ишга қабул қилиш ва малакасини ошириш тизими «тўлиқ ўзгаради» — президент
29 август 2023, 14:53

Ўқитувчиларни ишга қабул қилиш ва малакасини ошириш тизими «тўлиқ ўзгаради» — президент

Мактаб ўқитувчиларини ишга қабул қилиш, уларнинг малакасини ошириш ва тоифаларини бериш тизими «тўлиқ ўзгаради», деди президент. Ўқитувчилар танлов асосида ишга қабул қилинади ва табақалаштирилган тартибда малакаси оширилади.

Asialuxe Travel Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб саёҳатга таклиф қилмоқда
29 август 2023, 13:00

Asialuxe Travel Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб саёҳатга таклиф қилмоқда

Яқинда Asialuxe Travel миллий туроператори янги хизмат тури — Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига ички саёҳат сафарларини эълон қилди: Samarkand City Break ва Bukhara City Break.

2024 йилда мактабларда 250 мингта ўқувчи ўрни ташкил этилиши режалаштирилмоқда
29 август 2023, 10:59

2024 йилда мактабларда 250 мингта ўқувчи ўрни ташкил этилиши режалаштирилмоқда

2024 йилда Ўзбекистон мактабларида 250 мингта ўқувчи ўрни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Инвестиция дастурида мактаблар қурилишига 3 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган. Яқинда мактабларда 1,2 млн ўқувчи ўрни етишмаётгани айтилганди.

Мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари маошини ошириш режалаштириляпти — президент
29 август 2023, 10:41

Мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари маошини ошириш режалаштириляпти — президент

2024 йилдан сертификациядан ўтган директорлар ойлигини 50 фоизга, уларнинг ўринбосарлари иш ҳақини эса 30 фоизга ошириш режа қилиняпти, дея маълум қилди президент. Оғир мактаблар учун давлат гранти асосида мақсадли педагогларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг