Тошкент вилоятидаги йўлларда 4 сентябрь кунидан бошлаб автомобилларни ҳаракат тезликни назорат қилувчи мобил радарлар ишга туширилди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар қилди.
Радарлар қуйидаги ҳудудларга ўрнатилди:
- Юқори Чирчиқ тумани «Тоштўғизоқ» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
- Юқори Чирчиқ тумани «Истиқлол» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
- Юқори Чирчиқ тумани «Сергели» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
- Юқори Чирчиқ тумани «Жаувқошти» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
- Оҳангарон тумани «Қаирма» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
- Оҳангарон тумани «Увак» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
- Оҳангарон тумани «Ойбулоқ» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
- Янгийўл тумани «М. Улуғбек» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
- Янгийўл тумани «Жунариқ» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
- Бўка тумани Бўка шаҳри (60 км/с);
- Ангрен шаҳри (60 км/с).
Аввалроқ йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқловчи хусусий камералар маълумотларида 5 фоиздан ортиқ хатоликка йўл қўйилса, тадбиркорлар ушбу камераларга эгалик ҳуқуқидан маҳрум этилиши ҳақида хабар берилганди.