4 сентябрдан Тошкентда еттита янги автобус йўналиши йўлга қўйилди, деб хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси.

Янги маршрутлар

  • 3-сон ТТЗ бозори (Наврўз) — Ўрқўрғон
  • 127-сон Кадишева — Фарҳод бозори
  • 144-сон «Қурувчилар» метро бекати — «Дўстлик-2» мавзеси
  • 157-сон Юнусобод-19 — «Пахтакор» метроси
  • №159 ТТЗ бозори — «Ҳайдаробод» МФЙ
  • 161-сон «Эркин» МФЙ — «Олмазор» метроси
  • 175-сон Маданият мавзеси — Юнусобод деҳқон бозори

автобуслар, тошшаҳартрансхизмат

Mercedes-Benz автобуслари учта йўналишда, SAZ LE 60 автобуслари учтасида, Isuzu эса битта йўналишда ишлайди.

Пойтахтда автобус йўналишлари сони 167 тага, линиялардаги автобуслар сони эса 1700 тага етказилди, дейилади хабарда.

Вақтинчалик экспресс маршрутлар

Шу кундан бошлаб учта тезюрар автобус йўналиши вақтинча йўлга қўйилди, улар куннинг энг тиғиз вақтларида ишлайди, деб хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат».

Йўналишлар:

  • СамПИ — «Буюк Ипак Йўли» метро бекати;
  • ТТЗ — «Буюк Ипак йўли» метро бекати (Мирзо Улуғбек шоҳкўчаси орқали);
  • ТТЗ — Буюк Ипак йўли метро бекати (Буюк Ипак йўли орқали).

Йўналишларга MAN RR3 туристик автобуслари чиқарилди.

Автобуслар эрталаб соат 7:30 дан 9:30 гача, кечқурун эса 16:30 дан 20:00 гача ишлайди. Йўл ҳақи 2000 сўм.

Йўналишни қисқартириш

31 августдан Тошкентда учта автобус йўналиши қисқартирилди.

  • 2-сонли йўналиш (Чилонзор-25 — Экскаватор заводи) Олой бозоригача қисқартирилди. Экскаватор заводига 89-сонли маршрутдан фойдаланиш таклиф этилади.
  • 87-сонли йўналиш (Қорақамиш-2/4 — Чинни бозори) Ал-Хоразмий массивигача қисқартирилди. Йўл охиригача 146-сонли маршрут боради.
  • 98-сонли йўналиш («Чилонзор» кийим-кечак бозори — Электрокабель заводи) Амир Темур хиёбонигача қисқартирилди. 60-рақамли автобус сўнгги пунктгача боради.