Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари қабр пойига гул қўйиб, биринчи президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, биринчи президент хотирасини абадийлаштириш мақсадида йирик мажмуалар, шаҳарлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номи берилган. Тошкентда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил қилинган, Самарқандда мақбара барпо этилган.

Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари иштирок этди. Тадбир якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

Фото

ислом каримов, шавкат мирзиёев

ислом каримов, шавкат мирзиёев

ислом каримов, шавкат мирзиёев

ислом каримов, шавкат мирзиёев

ислом каримов, шавкат мирзиёев

ислом каримов, шавкат мирзиёев