СамДУнинг Каттақўрғон филиалидаги зали шифт қисмига ўрнатилган темир бетон плитаси қулаб тушганлиги оқибатида 6 нафар талаба қиз тан жароҳати олган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га маълум қилди.

Ҳозирда бинонинг қурилиши ҳамда мукаммал таъмирланиши ҳолати мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилмоқда, дейилади хабарда.

Аввалроқ университет маъмурияти ҳодиса оқибатида икки нафар талаба қиз жароҳат олгани, уларнинг умумий аҳволи яхши эканини маълум қилган эди. Бошқа манбалар эса жароҳатланганлар сони 3 нафар экани ҳақида хабар берган эди.

Ҳолат бўйича Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга кадар текшириш ҳаракатлари бошланган.

Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалининг Каттақўрғон шаҳар Амир Темур кўчаси 27-уйда жойлашган ўқув биноси собиқ Самарқанд давлат институти академик лицейи биноси учун қурилган бўлиб, 2008 йилда фойдаланишга топширилган.

2008−2018 йилларда СамДЧТИ қошидаги академик лицей сифатида, 2019−2021 йиллар давомида Каттақўрғон шаҳар 7-мактаби фаолият олиб борган.