Ўзбекистон ҳудуди бўйича иш ҳафтасининг охиригача ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади, фақат Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин дея хабар қилди Ўзгидромет хизмати агентлиги.

4 сентябрь куни давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, шарқий ҳудудларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаги кунга нисбатан +3…+5 даражага паст бўлиб, +24…+27 даражани ташкил этади.

5 сентябрдан ва деярли иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади, фақат Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

8 сентябрь, жума куни булутлилик кучайиши кутилмоқда, республиканинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Ҳафтанинг биринчи ярмида айниқса кечаси ва эрталаб нисбатан салқин бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +10…+13 даража, кундуз кунлари +26…+29 даража бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат кечалари +15…+18 даражагача, кундуз кунлари +29…+32 даражагача кўтарилади.

Тошкентда 5−8 сентябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади, 7−8 сентябрда 12−14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5 сентябрда кечаси +11…+13 даража, кундузи +25…+27 даража бўлади, +6…+8 сентябрда кечалари +15…+18 даражагача, кундуз кунлари +29…+32 даражагача кўтарилади.