Жамият

Тошкент шаҳри кенгаши гул экиш учун 12 млрд сўм ажратишни маъқуллади
20 сентябрь 2023, 14:06 1

Тошкент шаҳри кенгаши гул экиш учун 12 млрд сўм ажратишни маъқуллади

Тошкент шаҳри кенгаши депутатлари пойтахтда мавсумий гул экиш учун 12 миллиард сўм ажратиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади.

«Вести.uz» Ўзбекистонда Россия мактаблари қурилишига қарши фикр билдирганларни русофобияда айблади
20 сентябрь 2023, 12:55

«Вести.uz» Ўзбекистонда Россия мактаблари қурилишига қарши фикр билдирганларни русофобияда айблади

Россия манфаатларини ёритувчи «Вести.uz» сайти Ўзбекистонда РФ томонидан мактаблар қурилиши ҳақидаги таклифни савол остига олган тармоқ фаолларини «Ғарб элчихоналарига сотилган блогерлар» деб атади. Сайтнинг ёзишича, Россия мактабларида «Украинани нацизмдан тозалаш ҳақидаги ҳақиқат» ўргатилади.

Кореяда ўзбекистонлик эркак ёнғин ичида қолган аёлни қутқарди
20 сентябрь 2023, 11:02

Кореяда ўзбекистонлик эркак ёнғин ичида қолган аёлни қутқарди

Жанубий Кореянинг Янгсан шаҳрида 40 ёшли ўзбекистонлик эркак кучли ёнғин ичида қолган кореялик аёлни қутқариб қолди. Аёл 2-даражали куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган, эркакка воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

2024 йил якунигача my.gov.uz`даги хизматларнинг 75 фоиздан ортиғи мобил илова орқали кўрсатилади
20 сентябрь 2023, 10:57

2024 йил якунигача my.gov.uz`даги хизматларнинг 75 фоиздан ортиғи мобил илова орқали кўрсатилади

Кейинги йил охиригача my.gov.uz порталидаги рақамли хизматлар сони 700 тага ошади, уларнинг камида 75 фоизи мобил илова орқали кўрсатилади. Шунингдек, яшил ҳудудлар, пойтахтдаги жамоат транспорти ҳаракати кабилар ҳақида маълумот берувчи порталлар ишга тушади.

Ўзбекистон депутатлари IMEI-кодларини клонлаш ва ноқонуний майнинг учун жавобгарлик тўғрисидаги ўзгартиришларни қабул қилди
19 сентябрь 2023, 23:17

Ўзбекистон депутатлари IMEI-кодларини клонлаш ва ноқонуний майнинг учун жавобгарлик тўғрисидаги ўзгартиришларни қабул қилди

Қонунчилик палатаси Ўзбекистон кодексларига IMEI-кодларини қонунга хилоф равишда ўзгартириш ёки нусхалаш, шунингдек криптоактивлар айланмаси ва ноқонуний майнинг соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни белгиловчи ўзгартишларни қабул қилди.

19 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
19 сентябрь 2023, 22:00

19 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Етишмаётган мактаб дарсликлари, букмекерликни тарғиб қилувчи 27 та сайт блоклангани, 3 соатда Cobalt, Lacetti, Damas va Labo`га 28 мингдан ортиқ шартнома тузган UzAutoMotors, Шавкат Мирзиёевнинг АҚШда ўтказган учрашувлари тафсилоти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистон Сенати қўмитасида давлатнинг дунёвийлигини мустаҳкамловчи тузатишлар муҳокама қилинди
19 сентябрь 2023, 21:40

Ўзбекистон Сенати қўмитасида давлатнинг дунёвийлигини мустаҳкамловчи тузатишлар муҳокама қилинди

Сенат қўмитасида жиноий ва маъмурий кодексларга давлатнинг дунёвий мақомини мустаҳкамловчи қўшимчалар киритиш масаласи муҳокама қилинди. Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда диний блогерларнинг фақат диний қарашларини акс эттирувчи ва адоватни қўзғатишга қаратилган чиқишлари кўпайган.

Milliy PR-markazi ДУК директори Дилфуза Самандарова тадбиркорлик билан ҳам шуғулланаётгани аниқланди
19 сентябрь 2023, 21:32

Milliy PR-markazi ДУК директори Дилфуза Самандарова тадбиркорлик билан ҳам шуғулланаётгани аниқланди

Туризм қўмитаси ҳузуридаги Milliy PR-markazi директори Дилфуза Самандарова бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётгани аниқланди. Аввалроқ у LBOS Jewellery дўкони асосчиси эканини маълум қилганди. Антикорруция агентлиги ҳолатни бартараф этиш бўйича қўмитага тақдимнома киритди.

Газ ва иссиқлик таъминотининг арзон тарифларини қоплаш учун давлат бюджетидан 10 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилди
19 сентябрь 2023, 17:48

Газ ва иссиқлик таъминотининг арзон тарифларини қоплаш учун давлат бюджетидан 10 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилди

Айрим хизматлар учун тарифларни пасайтириш сабаб етказилган зарарни қоплаш мақсадида давлат бюджетидан 10 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Иссиқлик таъминоти корхоналари 901,9 млрд сўм олди, бунинг 92 фоизи пойтахт ҳиссасига тўғри келади. Газ нархидаги фарқни қоплаш учун 8,8 трлн сўм ажратилди.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари: Мактаб дарсликлари қани?
19 сентябрь 2023, 17:32 1

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари: Мактаб дарсликлари қани?

Сўнгги ҳафталарда тармоқларда ота-оналар ва ўқитувчилар мактабларда дарсликлар етишмаётгани, шу боис уларни ўзлари чоп этиб олаётганини ёзмоқда. Дарсликни қўлга киритганлар болалар учун жуда қийин ва жавобсиз вазифаларни танқид қилишяпти. Мактаб таълими вазирлиги эса сукут сақламоқда.

Туркиядаги зилзилаларда жабр кўрган бир гуруҳ нуронийлар Ўзбекистонга келди
19 сентябрь 2023, 17:02

Туркиядаги зилзилаларда жабр кўрган бир гуруҳ нуронийлар Ўзбекистонга келди

Февраль ойида Туркияда рўй берган зилзилаларда жабр кўрган бир гуруҳ нуронийларнинг 30 нафари Ўзбекистонга келди. Улар бир ҳафта давомида мамлакат бўйлаб саёҳат қилади. Бу ташаббус Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида илгари сурилганди.

Uzbekistan’s Club хорижда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар ҳақидаги янги лойиҳани тақдим этди
19 сентябрь 2023, 15:01

Uzbekistan’s Club хорижда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар ҳақидаги янги лойиҳани тақдим этди

Uzbekistan’s Club жамоаси O’zbekistonlik.Students лойиҳасини бошлади. Унда нуфузли хорижий олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳақида ҳикоя қилинади. 1-сон қаҳрамонлари Оксфорд университетидан Муштарий Мадраҳимова ва Шарқий Лондон университетидан Азизбек Аҳмаджонов бўлди.

Ўзбекистонда букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 27 та сайт блокланди
19 сентябрь 2023, 14:41

Ўзбекистонда букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 27 та сайт блокланди

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Ўзбекистонда букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 27 та сайт блокланганини маълум қилди. ИИОга эстрада юлдузлари, спортчилар ва блогерлар томонидан тотализаторлар хизматларини реклама қилиш ҳолатлари бўйича 11 та хат ҳам киритилган.

Андижонда 3 туп чинорни кесганларнинг озодлиги 2 йилга чекланди
19 сентябрь 2023, 14:15

Андижонда 3 туп чинорни кесганларнинг озодлиги 2 йилга чекланди

Избоскан туманида 2 фуқаро «хонадонига хавф туғдираётгани ва қурилиш ишларига халал бергани учун» 3 туп ғарб чинори дарахтини кесганди. Суд уларга 131,4 млн сўмлик зарарни қоплаш билан бирга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Фарғонада тўй кортежи уюштирган 16 нафар йигит 15 суткага қамалди
19 сентябрь 2023, 11:21

Фарғонада тўй кортежи уюштирган 16 нафар йигит 15 суткага қамалди

Ёзёвон туманида тўй кортежи уюштириб, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган 16 нафар йигит 15 суткага қамалди.

«Сизларни Ўзбекистонда кутиб қоламиз». Мирзиёев АҚШдаги ўзбекистонликлар билан учрашди (фото)
19 сентябрь 2023, 09:31

«Сизларни Ўзбекистонда кутиб қоламиз». Мирзиёев АҚШдаги ўзбекистонликлар билан учрашди (фото)

АҚШга борган Шавкат Мирзиёев у ердаги бир гуруҳ ватандошлар ҳамда «Эл-юрт умиди» стипендиатлари билан учрашди. Унда хорижда ўзбек тили курсларини очишга кўмаклашиш, ватандошлар Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларини зиёрат қилиши учун махсус туризм хизматларини ишлаб чиқиш режалаштирилгани айтилди.

Фарғонада тиланчилик қилаётган болали аёлни тепган ППХ ходими ишдан олинди
19 сентябрь 2023, 08:57

Фарғонада тиланчилик қилаётган болали аёлни тепган ППХ ходими ишдан олинди

Фарғона шаҳрида фарзанди билан тиланчилик қилаётган аёлни тепиб, машинага ўтиришга мажбурлаган ППХ ходими ишдан бўшатилди. Вилоят ИИБ аёл «фаол қаршилик кўрсатиб, қўлидаги боласини ерга ташлаб юбормоқчи бўлган»ини билдирди.

Ўзбекистонда Америка технология университетини очиш режалаштирилмоқда
19 сентябрь 2023, 08:17

Ўзбекистонда Америка технология университетини очиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда Америка технология университети очилиши режалаштирилмоқда. Уни ташкил этиш масалалари Нью-Йоркда президент Шавкат Мирзиёев ва Cintana таълим компанияси асосчиси Дуглас Беккер томонидан муҳокама қилинди.

Россия Ўзбекистонда бир нечта мактаб қуришни таклиф қилди
18 сентябрь 2023, 22:10 1

Россия Ўзбекистонда бир нечта мактаб қуришни таклиф қилди

РФ бош вазири Михаил Мишустин Россия ўзбек томони манфаатдор бўлса, Ўзбекистонда Россия дастурлари бўйича рус тилида таълим бериладиган бир нечта мактаблар қуришга тайёрлигини маълум қилди.

18 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
18 сентябрь 2023, 22:00

18 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Гулнора Каримованинг қайтарилган активлари чақалоқлар ўлимини камайтиришга сарфланиши, метан «заправка»да нархлар чекланиши ҳақида гапирган энергетика вазири, Фарғонада болали аёлни тепган ППХ ходими, валюта чиқиб кетишидан хавотирланаётган Марказий банк ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг