Фарғона вилояти Ёзёвон туманида бир гуруҳ йигитлар тўй кортежи уюштириб, йўл ҳаракати қоидаларини бузишди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Туманнинг «Мустақиллик» кўчасида 10 дан ортиқ автомашиналарда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай ҳаракатланган йигитлар бошқа транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига ҳалал берган ва жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган.

«Қонунга бўйсинмасдан, гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, қоидаларни буздик. Қилган ишимиздан пушаймонмиз. Бошқа қайтарилмайди», — деди фуқаролардан бири.

Суд жами 16 нафар йигитнинг ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Машиналар жарима майдонига қўйилди.