Аброр Мухтор Алий тахаллуси билан танилган блогер Аброр Абдуазимов 15 суткага қамалди. У ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаганликда айбланди.
Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида ерости ва ерусти пиёдалар йўлаклари қурилиши режалаштирилмоқда. Бу объектлар орқали бозорлар олдидаги ЙТҲлар ва тирбандликнинг олдини олиш мақсад қилиняпти. Вилоят ҳокими қурилиш ишлари 3−4 млрд сўм билан битиб кетишини таъкидлади.
ДХХ томонидан Мингбулоқ туман суди раиси ва Наманган давлат университетининг 3-босқич докторанти фуқаролардан пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора олиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Сув тармоқлари ўтказилаётган маҳаллалар аҳолисини иш сифатини назорат қилишга жалб этиш пудратчилар масъулиятини ошириш, коррупцияга чек қўйиш, ҳокимият ва жамият ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашнинг энг яхши йўли, дейилади Натижаларга эришиш офисининг «Газета.uz»га тақдим этган янги колонкасида.
Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги тез тиббий ёрдам хизматларига 30 та Volkswagen Caddy автомобили топширилди. 2023 йилда Республика тез тиббий ёрдам марказига 685 та шундай автомобиль етказиб берилган, 2024 йил мартига қадар марказ автопарки яна 170 та машина билан тўлдирилади.
Ўзбекистонда ОАВни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқиш муддати 15 кундан 10 кунга камайтирилди. Шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш ёки давлат рўйхатидан ўтказишда тўловлар тўлангани ҳақидаги ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш талаби бекор қилинди.
Тошкент вилоятидаги давлат телеканалларидан бирида ўз ходимасини иш жойига алдаб чақириб, унга тегажоғлик қилган бош муҳаррир ўринбосари 3 суткага қамалди.
Самарқандда фуқародан жиноят ишини ҳал қилиб бериш учун 1500 доллар олишда гумонланаётган Миллий гвардия ходими ушланди. Шунингдек, 600 доллар эвазига қамоқ жазосини бекор қилиб бермоқчи бўлган адвокат қўлга олинди.
Навоий вилояти ИИБ жиноят содир этганларнинг суратлари туширилган «шарманда доскаси» маҳаллаларда жорий этилишига йўл қўйилмаслигини билдирди. Аввалроқ омбудсман бу амалиёт инсон ҳуқуқларига зид эканини баён қилганди. Бундай суратларни жойлаштириш 2021 йилда ҳукумат томонидан тасдиқланган.
«Кулол ва хурмача», «Чинор остидаги дуэль», «Суюнчи», «Абдуллажон» ва бошқа кўплаб фильмларда роль ижро этган актёр ва режиссёр Аброр Турсунов вафот этди.
Қалин қор ёққани сабабли 8 февраль куни Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Ҳудуд махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланмоқда (видео).
Ўзбекистонда қимор ўйинлари ва букмекерликни қонунийлаштириш масаласи жамиятнинг ўзида мунозарали, шу боис Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳозир бу борадаги позициясини кўриб чиқмоқда, деди агентлик директорининг биринчи ўринбосари.
Хоккей ўйинига тушган президентлар, кучли шамол сабаб электрсиз қолган ҳудудлар, ҳавони ифлослантиргани учун жазоланган ИЭС, Алишер Усмоновнинг рад этилган апелляция шикояти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Президент фармони билан Зулфия номидаги давлат мукофотини бериш тартибига ўзгартириш киритилди. Эндиликда ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизлар ҳам мукофот билан тақдирланади. Шунингдек, мукофот комиссияси жамоатчилик асосида фаолият олиб бориши белгиланди.
Навоий вилоятидаги маҳаллаларда «Шарманда доскаси» жорий этилиб, уларда жиноят содир этганларнинг суратлари илиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳукумат қарорида бу турдаги эълонларни жойлаштириш белгиланган. Инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман бундай амалиёт инсон ҳуқуқларига зид эканини таъкидлади.
Apple ўзининг янги гаджети — Vision Pro виртуал реаллик қурилмасини харидорларга етказиб бера бошлагач, интернетда ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги бўйича мемлар ясаш трендга айланди. «Газета.uz» ҳам трендга қўшилиб, Ўзбекистонда ҳозир фақат виртуал кўриш мумкин бўлган кадрлардан мемлар ясади.
Ёшлар ишлари агентлиги бир йилда 12,3 минг нафар халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга 21,7 млрд сўм маблағни компенсация қилди. Имтиҳон топшириш харажатларини қайтариб олган ёшларнинг энг кўпи IELTS`дан юқори балл олган.
«Док-1 Макс» иши бўйича 10 январь куни бўлган суд мажлисида аксарият судланувчилар амалдаги тартиб-қоида бўйича дори восита таркибидаги заҳарли моддаларни аниқлаш имкони бўлмаганини таъкидлади. «Газета.uz» суд мажлиси стенограммасини тўлиқ келтиради.
Яшнобод туманидаги бекатда 28- ва 44-сонли автобуслар тўқнашиб кетди. Оқибатда бирининг ўрта эшик қисми, бошқасининг эса чап томон орқани кўриш ойнаси корпус қисми шикастланди.
Шухрат Cадиков Ўзбекистон бош вазири котибияти раҳбари лавозимига тайинланди. У 2023 йилнинг февралидан буён котибият раҳбарининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг