Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

Сешанба куни Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиб, ҳарорат пасаяди. Ҳафта давомида ҳарорат кундузи +23…+28 даража атрофида бўлади. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда кучли бўлади. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Гулнора Каримованинг қайтарилган активлари Ўзбекистонда чақалоқлар ўлимини камайтиришга сарфланади

Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган активларини қайтариш учун тузилган Uzbekistan Vision 2030 жамғармаси БМТнинг янги лойиҳасини молиялаштириш учун 43,5 млн доллар ажратди. У Ўзбекистонда олдини олиш мумкин бўлган оналар ва чақалоқлар ўлимини камайтиришга қаратилган.

Марказий банк банклардаги иккиламчи ҳисобварақлар орқали валюта чиқиб кетиши мумкинлигидан хавотирланмоқда

Марказий банк иккиламчи банк ҳисоб рақамлари орқали чет эл валютаси товарлар импорти доирасида ноқонуний олиб чиқиб кетилиши мумкинлигидан хавотирланмоқда. Комплаенс-назорат чораларидан асосий мақсад банклар ва тадбиркорлик субъектлари санкция чекловларига тушишининг олдини олиш, деди МБ раиси.

«Автокредитлашдаги ўсиш суръати кредитлашнинг умумий ўсиш суръатидан бир неча баравар юқори» — Марказий банки раиси

Марказий банк «автокредитлаш юқори суръатда ўсаётгани»дан хавотирда, чунки бу банк тизими учун хавф туғдиради. Шу боис регулятор талабларни кучайтиришга қарор қилган, бу фақат «стандартлардан ташқарига чиққан» банкларга тааллуқли бўлади, деди регулятор раҳбари Мамаризо Нурмуратов.

«Инсоф билан ишлашлари учун». Ўзбекистон энергетика вазири — метан «заправка»ларда нархлар чекланиши ҳақида

Ўзбекистонда тарифлар ошганидан сўнг газ қуйиш шохобчаларидаги нархлар 3250 сўмгача чекланган тақдирда ҳам АГТКШлар киритган сармоясини қайтара олади, дея маълум қилди энергетика вазири. Тадбиркорлардан бири бу нарх билан ишлай олмаслиги мумкинлигини айтди.

Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобиллари учун шартнома тузиш яна очилди

UzAuto Motors Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобиллари учун яна бир бор чекланган миқдордаги контрактацияни очди. Шартномаларни Chevrolet`нинг ваколатли дилерлик марказларида тузиш мумкин.

Коронавируснинг пирола номли янги штами Ўзбекистонда қайд этилгани йўқ — Санэпидқўмита

Қатор давлатларда коронавируснинг пирола номли янги штами кенг тарқалмоқда, у омикрондан ҳам юқумлироқ бўлиши мумкин. Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитаси ҳозиргача мамлакатда бу штамм қайд этилмагани ва вазият барқарор эканини билдирди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ун ва нон нархи ошганига изоҳ берди

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон вилоятларида ун ва нон нархи кескин ошди. Бу Қозоғистондан импорт қилинадиган ғалла нархининг ошиши фонида содир бўлди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нархларнинг ўсишини мавсумий тебранишлар билан изоҳлади ва россиялик трейдерлар ҳаракатига ҳам ишора қилди.

Фарғонада ППХ ходими болали аёлни тепгани акс этган видео тарқалди. ИИВ вазиятни ўрганмоқда

Фарғона шаҳрида патруль-пост хизмати ходими аёлни тепиб, уни машинага ўтирғизгани акс этган видео тарқалди. ИИВ аёл боласи билан йўлда тиланчилик қилаётгани учун олиб кетилган бўлиши мумкинлиги, ҳолат ўрганилаётганини билдирди. Бу қўпол муносабатни оқлаб бўлмайди, — дея таъкидлайди вазирлик.

Ўзбекистон ва Буюк Британия 2024 йилга мўлжалланган мудофаа соҳасида ҳамкорлик режасини имзолади

Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия Мудофаа вазирликлари ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди.

Тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас — Фатво маркази

Фарғона вилоятидаги ресторанда тилла солинган таомлар тайёрланаётгани маълум бўлди. Фатво маркази олтин ва кумушни таомга қўшиб тановул қилиш дуруст ва ҳалол эмаслигини билдирди. Шунингдек, бу молни исроф қилиш ва неъматларнинг қадрини ерга уришдир, дейди марказ.

Бухорода 26,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар қамалди

Когон туманида табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб, 26,1 млрд сўм зарар етказган тадбиркорлар аниқланди. Улар 11 ва 9 йилга озодликдан маҳрум этилди.