Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари: Мактаб дарсликлари қани?

Сўнгги ҳафталарда тармоқларда ота-оналар ва ўқитувчилар мактабларда дарсликлар етишмаётгани, шу боис уларни ўзлари чоп этиб олаётганини ёзмоқда. Дарсликни қўлга киритганлар эса болалар учун жуда қийин ва жавобсиз вазифаларни танқид қилишяпти. Мактаб таълими вазирлиги эса сукут сақламоқда.

«Сизларни Ўзбекистонда кутиб қоламиз». Мирзиёев АҚШдаги ўзбекистонликлар билан учрашди (фото)

АҚШга борган Шавкат Мирзиёев у ердаги бир гуруҳ ватандошлар ҳамда «Эл-юрт умиди» стипендиатлари билан учрашди. Унда хорижда ўзбек тили курсларини очишга кўмаклашиш, ватандошлар Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларини зиёрат қилиши учун махсус туризм хизматларини ишлаб чиқиш режалаштирилгани айтилди.

Газ ва иссиқлик таъминотининг арзон тарифларини қоплаш учун давлат бюджетидан 10 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилди

Айрим хизматлар учун тарифларни пасайтириш сабаб етказилган зарарни қоплаш мақсадида давлат бюджетидан 10 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Иссиқлик таъминоти корхоналари 901,9 млрд сўм олди, бунинг 92 фоизи пойтахт ҳиссасига тўғри келади. Газ нархидаги фарқни қоплаш учун 8,8 трлн сўм ажратилди.

Туркиядаги зилзилаларда жабр кўрган бир гуруҳ нуронийлар Ўзбекистонга келди

Февраль ойида Туркияда рўй берган зилзилаларда жабр кўрган бир гуруҳ нуронийларнинг 30 нафари Ўзбекистонга келди. Улар бир ҳафта давомида мамлакат бўйлаб саёҳат қилади. Бу ташаббус Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида илгари сурилганди.

Ўзбекистонда букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 27 та сайт блокланди

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Ўзбекистонда букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 27 та сайт блокланганини маълум қилди. ИИОга эстрада юлдузлари, спортчилар ва блогерлар томонидан тотализаторлар хизматларини реклама қилиш ҳолатлари бўйича 11 та хат ҳам киритилган.

UzAuto Motors 4 та модель учун контрактацияни 3 соат ичида ёпди. Бу оралиқда 28 000 та шартнома тузилди

UzAuto Motors 18 сентябрь куни Cobalt, Lacetti, Damas va Labo учун контрактацияни очди. Орадан 3 соат ўтиб, компания автомобилларининг қўшимча партияси учун тўлиқ шартнома тузилгани, 28 000 дан ортиқ шартнома имзоланганини хабар қилди.

Air Products (АҚШ) Ўзбекистондаги лойиҳаларга 10 млрд доллар сармоя киритади

АҚШнинг Air Products компанияси Ўзбекистонда умумий қиймати 10 млрд доллардан ортиқ янги инвестиция дастурини амалга оширади. Келишув Шавкат Мирзиёев ва компания раҳбари Сейфи Гасеми ўртасидаги музокаралар чоғида имзоланди. Президент уни орден билан тақдирлади.

МБ раиси — тўлов хизматлари учун халқаро пул ўтказмалари чеклангани сабаблари ҳақида

Тўлов тизимлари мижозлар номидан конвертация билан боғлиқ операцияларни амалга ошириб, буни экспорт тушуми сифатида кўрсата бошлади, деди Марказий банк раиси. Улар, шунингдек, пулни жўнатувчи ва олувчилар ким эканини аниқлаштирмади, шу сабабли чекловлар киритиш керак бўлди, дея қайд этди у.

Оилавий тадбиркорлик бўйича кредитлар МБ асосий ставкасидан 4 фоиз банд юқори ставкада ажратилади

Президент қарори билан 2024 йилдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари бўйича кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз пункт юқори ставкада ажратилиши белгиланди. Ҳозирда бундай кредитлар асосий ставка даражасида ажратиб келинмоқда.

Фарғонада тўй кортежи уюштирган 16 нафар йигит 15 суткага қамалди

Ёзёвон туманида тўй кортежи уюштириб, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган 16 нафар йигит 15 суткага қамалди.

Фарғонада тиланчилик қилаётган болали аёлни тепган ППХ ходими ишдан олинди

Фарғона шаҳрида фарзанди билан тиланчилик қилаётган аёлни тепиб, машинага ўтиришга мажбурлаган ППХ ходими ишдан бўшатилди. Вилоят ИИБ аёл «фаол қаршилик кўрсатиб, қўлидаги боласини ерга ташлаб юбормоқчи бўлган»ини билдирди.

Ўзбекистон ва Еврокенгаш президентлари кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Нью-Йоркда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни қабул қилишни тезлаштириш, савдо ва сармоя ҳажмини ошириш, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.

Ўзбекистонда Америка технология университетини очиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда Америка технология университети очилиши режалаштирилмоқда. Уни ташкил этиш масалалари Нью-Йоркда президент Шавкат Мирзиёев ва Cintana таълим компанияси асосчиси Дуглас Беккер томонидан муҳокама қилинди.

Президент АҚШ бизнесини Ўзбекистонда кенгайтириш режаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва GE Healthcare, Oppenheimer, Cerberus, CNH ва Cintana каби қатор йирик корпорациялар раҳбарлари билан учрашди. АҚШ бизнесининг Ўзбекистонда фаолиятини кенгайтириш бўйича «аниқ режалар» тузилди.

Ўзбекистон ҳукумати ҳокимиятларга коммунал хизматлар тарифларини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳокимиятларга иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва канализация, шунингдек, шаҳар йўловчи транспорти тарифларини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Иқтисодингиз ҳар бир фуқаро иштирок этсагина ўсиши мумкин — Анжали Каур

USAID`нинг Ўзбекистондаги мақсадлари қандай? Агентлик мамлакатда қайси соҳаларда иш олиб боряпти? Нима учун барча болалар яхши ўқитувчилари ва ўқув дастури бор мактабда ўқиши муҳим? «Газета.uz» USAID администраторининг Осиё бюроси ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур билан шулар ҳақда суҳбатлашди.