АҚШга амалий ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни АҚШда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошлар ҳамда мамлакатда таҳсил олаётган «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатлари билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда давлат раҳбари ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди. Хусусан, хорижда ўзбек тили курсларини ташкил этишга кенг кўмаклашиши, ватандошлар Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларини зиёрат қилиши учун махсус туризм хизматлари тўпламларини ишлаб чиқиш режалаштирилгани қайд этилди.

«Биз таълим, тиббиёт, иқтисодиётда олиб бораётган янгиланишлар натижасини ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида ҳис қилиши керак. Сизлардек хорижда ўқиган, йирик компанияларда ишлаб, тажриба орттирган юқори малакали мутахассислар ҳам юртимизга қайтиб келиши ва бутун салоҳияти билан Янги Ўзбекистонни барпо этишда иштирок эта олишлари учун барча шароитни яратишимиз керак, — деди президент. — Бугун шу ердаги ҳар бир ўзбекистонликда кучли ватан ҳисси ва унинг ривожига ҳисса қўшиш иштиёқини кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Сизларни Ўзбекистонда кутиб қоламиз».

Катта компанияларда ишлаётган ва нуфузли олий таълим даргоҳларида ўқиётган ватандошлар ўз фикр ва таклифларини билдирди. Жамият ҳаёти ва иқтисодиётнинг турли масалалари юзасидан фикр алмашилди. Қаратилаётган катта эътибор учун самимий миннатдорлик билдириб, ватандошлар Ўзбекистон ривожига муносиб ҳисса қўшишга тайёрлигини таъкидлади, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Президент 2017 йилда ҳам АҚШда ватандошлар билан учрашиб, ўшанда уларни Ўзбекистонга таклиф қилган ва қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳар томонлама рағбатлантиришга ваъда берган.

Маълумот учун, 2018 йилда мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш маркази «Эл-юрт умиди» жамғармаси этиб қайта ташкил этилган.

Фото

ақшдаги ўзбекистонликлар, шавкат мирзиёев, эл-юрт умиди