Жамият

Халқаро террорчилик ташкилотини тузган ўзбекистонлик эркак Сурияда ҳалок бўлди
7 сентябрь 2023, 12:52

Халқаро террорчилик ташкилотини тузган ўзбекистонлик эркак Сурияда ҳалок бўлди

«Катибат ул имом ал-Бухорий» халқаро террорчилик ташкилотига раҳбарлик қилган Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жангларда ҳалок бўлди. У 2009−2010 йилларда Термиз шаҳрида «Жиҳодчилар жамоати»ни ҳам ташкил этганди.

Ўзбекистон тиббиётини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади
7 сентябрь 2023, 11:57 1

Ўзбекистон тиббиётини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги мавжуд тўртта жамғарма бирлаштирилиб, Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади.

Фарғонада 13 ёшли йигит қўшнисининг машинасига зарар етказгани учун калтакланди
7 сентябрь 2023, 11:53

Фарғонада 13 ёшли йигит қўшнисининг машинасига зарар етказгани учун калтакланди

Фурқат туманида 13 ёшли йигит машина шиналарига зиён етказгани учун қўшниси томонидан калтакланиб, бош, пешана, бўйин каби соҳаларидан жароҳат олди. Терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

«Ўлим ҳолатига олиб келишини билмаганмиз». Судланувчи — «Док-1 Макс» сиропи лабораториядан ўтказилмагани ҳақида
7 сентябрь 2023, 11:49

«Ўлим ҳолатига олиб келишини билмаганмиз». Судланувчи — «Док-1 Макс» сиропи лабораториядан ўтказилмагани ҳақида

«Док-1 Макс» иши бўйича судланувчи сироп лаборатория текширувларидан ўтказилмаганини тан олди. Унинг айтишича, 12 йиллик фаолияти давомида Дори воситалари экспертизаси давлат марказида бирор марта ҳам дорилар текширилмаган, Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар эса эътироз ҳам билдирмаган.

Интерпол қидирувидаги икки нафар эркак БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
7 сентябрь 2023, 10:58

Интерпол қидирувидаги икки нафар эркак БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Катта миқдордаги фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувга берилган икки нафар эркак Абу-Дабидан Тошкентга экстрадиция қилинди.

Ўзбекистон ва Исроил авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловни бекор қилди
7 сентябрь 2023, 10:56

Ўзбекистон ва Исроил авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловни бекор қилди

Ўзбекистон ва Исроил ҳаво қатновини амалга оширишда авиакомпаниялар сони бўйича чекловларни бекор қилди. Бу бўйича 1996 йилда кучга кирган ҳаво транспорти тўғрисидаги битимга ўзгартириш киритилди.

Ўзбекистонда «Аҳоли саломатлиги-2030» стратегияси ишлаб чиқилади
7 сентябрь 2023, 10:50

Ўзбекистонда «Аҳоли саломатлиги-2030» стратегияси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда халқаро ташкилотлар жалб қилинган ҳолда «Аҳоли саломатлиги — 2030» миллий стратегияси ишлаб чиқилади. ССВ ҳамда Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти 2024−2026 йилларга мўлжалланган соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тўғри овқатланишни тарғиб қилиш дастурини тузади.

Тошкентда тўртта автобус йўналишлари ҳаракати қисқаради
7 сентябрь 2023, 10:48

Тошкентда тўртта автобус йўналишлари ҳаракати қисқаради

Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи 16, 25, 117 ва 150-сонли автобус йўналишлари ҳаракати қисқартирилади. Қисқарган йўналишларда янги автобуслар ташкил этилган.

Йил бошидан бери 390 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилди
7 сентябрь 2023, 10:31

Йил бошидан бери 390 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилди

Саккиз ой давомида Ўзбекистонда 390,18 млрд сўмлик табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 6305 та ҳолат аниқланди. Энг кўп ҳолатлар Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятларида қайд этилди.

Ўзбекистонда тиббий суғуртани 2026 йил охиригача тўлиқ жорий этиш режалаштирилмоқда
7 сентябрь 2023, 10:06

Ўзбекистонда тиббий суғуртани 2026 йил охиригача тўлиқ жорий этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда тиббий суғуртани 2026 йил охиригача тўлиқ жорий этиш режалаштирилмоқда. 2024 йилдан Давлат тиббий суғурта жамғармаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилади, 2027 йилдан эса мустақил жамғармага айланади.

Истанбулдаги отишма оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
7 сентябрь 2023, 09:50

Истанбулдаги отишма оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки жиноий гуруҳ ўртасида қуролли отишма содир бўлди. Оқибатда воқеа жойига яқин ҳудудда ишлаётган самарқандлик шахс яраланиб, касалхонада вафот этди. Унинг жасадини Ўзбекистонга юбориш учун ёрдам кўрсатилди.

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти ташкил этилди
7 сентябрь 2023, 09:45

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти ташкил этилди

Президент фармони билан Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти этиб қайта ташкил қилинди.

Бухоро вилояти ишсизликни тўлиқ бартараф этмоқчи
7 сентябрь 2023, 09:17

Бухоро вилояти ишсизликни тўлиқ бартараф этмоқчи

2025 йил охиригача Бухоро вилоятини аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудудга айлантириш режалаштирилмоқда. Вилоятда 1 миллиондан ортиқ меҳнатга лаёқатли аҳоли истиқомат қилади. Расмий равишда 76 минг киши ишсиз ҳисобланади.

Украиналик болаларга ўзбекистонликлар номидан биринчи синф тўпламлари топширилди
6 сентябрь 2023, 22:34

Украиналик болаларга ўзбекистонликлар номидан биринчи синф тўпламлари топширилди

Ўзбекистон жамоат ташкилотлари ва ишбилармонлари Украинага 2000 дона биринчи синф тўпламини жўнатди. Улар Харьков, Херсон, Николаев ва Запорожье вилоятларидаги етимлар ва кўчирилганларнинг болаларига топширилади.

6 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
6 сентябрь 2023, 22:00

6 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистон, тадбиркорлик кенгашининг янги таркиби, Тошкентдан Зоминга авиақатновлар, поезд билан тўқнашиб, вафот этган юк машинаси ҳайдовчиси, 45 гектардан 187,4 тонна пахта олган фермер учун Cobalt ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Фарғона вилоятида бир неча киши қалбаки ароқдан заҳарланди
6 сентябрь 2023, 21:03

Фарғона вилоятида бир неча киши қалбаки ароқдан заҳарланди

Фарғона вилоятида 7 киши қалбаки ароқдан заҳарланди, улардан бири вафот этди. Сохта ароқ ишлаб чиқаришда гумон қилинган шахс қўлга олинди.

Блогер Нафосат Оллашукуровага нисбатан 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди
6 сентябрь 2023, 20:42

Блогер Нафосат Оллашукуровага нисбатан 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Суд блогер Шабнам (Нафосат) Оллашукуровага туҳмат ва ҳақорат тўғрисидаги моддалар асосида 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади. Унинг Хоразм вилоятидан ташқарига чиқиши, алоқа воситалари ва интернетдан фойдаланиши тақиқланди.

Тошкентда машинадан 27 ёшли эркак мурдаси топилди
6 сентябрь 2023, 18:17

Тошкентда машинадан 27 ёшли эркак мурдаси топилди

Чилонзор туманида автотураргоҳда турган машинадан боши полиэтилен пакетга ўралган эркак мурдаси топилди. Эркак 31 август куни бедарак йўқолгани маълум бўлган.

Август ойида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида рекорд миқдорда ёғингарчилик кузатилди
6 сентябрь 2023, 16:03

Август ойида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида рекорд миқдорда ёғингарчилик кузатилди

Одатда, август Ўзбекистонда энг қурғоқчил ой бўлсада, бу йил унинг сўнгги кунларида айрим ҳудудларда бир суткалик ёғингарчилик миқдори ойлик меъёрдан бир неча марта кўп бўлди. Умуман олганда, 2023 йилги август ойи аввалгиларига қараганда совуқроқ бўлди.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганларни ишга олганларга субсидия берилади
6 сентябрь 2023, 15:05

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганларни ишга олганларга субсидия берилади

1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида бир марталик субсидия берилади. Улар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, махсус тизим орқали ишга жойлаштирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг