Жамият

«Автомобиль арзон, лекин ундан фойдаланиш қиммат бўлиши керак» — Алишер Қодиров
14 декабр 2023, 15:52

«Автомобиль арзон, лекин ундан фойдаланиш қиммат бўлиши керак» — Алишер Қодиров

Алишер Қодиров йўллардаги тирбандликларни камайтиришга жамоат транспорти жозибадорлигини ошириш билан эришишни, бунинг учун эса хусусий транспортлардан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатишни қиммат қилиш кераклигини айтди. Спикер ўринбосари бу борада Хитой ва Сингапурни мисол қилиб келтирди.

Кореяда ўқиётган 22 нафар ўзбекистонлик талаба мамлакатдан чиқариб юборилди
14 декабр 2023, 14:59

Кореяда ўқиётган 22 нафар ўзбекистонлик талаба мамлакатдан чиқариб юборилди

Кореянинг Ҳаншин университети тил курсида ўқиётган 22 нафар ўзбекистонлик талаба мамлакатдан алдов йўли билан чиқариб юборилгани ҳақида хабар тарқалди. Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонасига кўра, улар олийгоҳ талабларига бўйсунмаган, шунингдек, ноқонуний меҳнат билан шуғулланган. Ҳолат ўрганилмоқда.

Шуҳрат Абдураҳмонов сув таъминоти ходимларига 4 млн сўмдан пул тарқатди (видео)
14 декабр 2023, 12:23

Шуҳрат Абдураҳмонов сув таъминоти ходимларига 4 млн сўмдан пул тарқатди (видео)

Андижон вилояти ҳокими кўчада ишлаётган ичимлик суви таъминоти ходимларига 4 миллион сўмдан пул берди. Тарқатилган пуллар ҳомийлик маблағлари ҳисобидан экани маълум қилинди.

Тошкентда ўқувчи ток уриб вафот этгани ортидан мактаб «замдиректори» қамоққа олинди
14 декабр 2023, 11:59

Тошкентда ўқувчи ток уриб вафот этгани ортидан мактаб «замдиректори» қамоққа олинди

Мирзо Улуғбек туманида 8-синф ўқувчиси ток уриши оқибатида вафот этгани ортидан мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари қамоққа олинди.

Наманган аэропорти фаолияти ноқулай об-ҳаво сабабли вақтинча чекланди
14 декабр 2023, 11:33

Наманган аэропорти фаолияти ноқулай об-ҳаво сабабли вақтинча чекланди

Пайшанба куни ноқулай об-ҳаво сабабли Наманган аэропорти фаолияти вақтинча чекланди. Red Wings авиакомпаниясининг Махачқалъа — Наманган йўналиши бўйича рейси Фарғона халқаро аэропортига йўналтирилди. Йўловчилар Наманганга ерусти транспорти орқали етказилади.

Uzbekistan Airways қўшимча маҳаллий авиақатновларни йўлга қўяди
14 декабр 2023, 11:28

Uzbekistan Airways қўшимча маҳаллий авиақатновларни йўлга қўяди

Uzbekistan Airways 23−29 декабрь кунлари оралиғида талабалар учун тақдим этилган чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча маҳаллий авиақатновларни йўлга қўяди.

Декабрнинг иккинчи ярмида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
14 декабр 2023, 10:36

Декабрнинг иккинчи ярмида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистонда декабрь ойининг иккинчи ярмида кечалари ҳаво ҳарорати 0…-5 даража совуқдан −3…−8 даражагача, кундузи +5…+10 даража илиқдан +7…+12 даражагача ўзгариб туради. Ой охирида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Тошкентда электробус музламада бошқарувни йўқотиб, «столба»га урилди
14 декабр 2023, 10:35 1

Тошкентда электробус музламада бошқарувни йўқотиб, «столба»га урилди

Учтепа туманида Yutong русумли электробус йўлдаги музламада бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги симёғочга урилди. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Тошкент ҳавоси 14 декабрь тонгида хавфли даражани кўрсатди
14 декабр 2023, 10:17 2

Тошкент ҳавоси 14 декабрь тонгида хавфли даражани кўрсатди

IQAir индексига кўра, 14 декабрь куни Тошкент шаҳрида ифлосланиш даражаси меъёрдан 55 бараварга ошиб, ҳаво сифати «хавфли» дея қайд этилди. Пойтахтда атмосфера қуйи қисми заҳарли тутун билан муаллақ ўралиб турибди.

Дарё ўзанларида қум-шағал қазиб олингани оқибатида 11 ойда табиатга 61,5 млрд сўм зарар етказилган — Сенат
14 декабр 2023, 09:42

Дарё ўзанларида қум-шағал қазиб олингани оқибатида 11 ойда табиатга 61,5 млрд сўм зарар етказилган — Сенат

Ўзбекистон бўйлаб 11 ой давомида дарё ўзанларида қум-шағал қазиб олиш оқибатида 58 та жиноят иши қўҳғатилган. Ушбу фаолият сабаб табиатга 61,5 млрд сўм зарар етказилгани аниқланган. Сенатда шу юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди.

Блогер Лемара Мирзааҳмедова 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
14 декабр 2023, 09:37

Блогер Лемара Мирзааҳмедова 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Эмине Караманова тахаллуси билан танилган блогер Лемара Мирзаахмедовага нисбатан 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У туҳмат, ҳақорат қилиш ва товламачилик жиноятларида айбли деб топилди. Бир эпизод бўйича жабрланувчи Янгийўл тумани ҳокимлиги ходими экани айтилмоқда.

Қашқадарёда тез ёрдам ҳайдовчиси калтакланди
14 декабр 2023, 09:16 1

Қашқадарёда тез ёрдам ҳайдовчиси калтакланди

Чироқчи туманида тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси чақириққа борганда калтакланди. ССБ бригада масофага 14 дақиқада етиб борганини айтмоқда. Автомашинани чақириқдан ортга қайтариш учун бошқа ҳайдовчи жалб этилган. Ҳолатни ички ишлар идоралари ўрганмоқда.

Самарқанд вилоятида эпидемиологик вазият барқарор — Санэпидқўм
13 декабр 2023, 17:46

Самарқанд вилоятида эпидемиологик вазият барқарор — Санэпидқўм

Самарқанд халқаро аэропорти эпидемиологик вазият туфайли кутиб олувчилар ва кузатиб қўювчилар учун кириш чеклангани ҳақида эълон бериб, сўнг уни ўчирди. Санитария-эпидемиология қўмитаси вазият барқарорлиги, аэропортни бошқарувчи компания эса унинг чекловларсиз ишлаётганини маълум қилди.

Жума куни ҳарорат +9 даражагача кўтарилади
13 декабр 2023, 17:18

Жума куни ҳарорат +9 даражагача кўтарилади

14 декабрдан Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди. 15−17 декабрь кунлари кечаси 0…+2 даражагача, кундузи 0…+9 даражагача ўзгариб туради. 16 декабрда баъзи жойларда ёмғир, қор ёғиши мумкин.

Қашқадарёда 4 та қор қоплони видеоқопқонга тушди (видео)
13 декабр 2023, 17:13

Қашқадарёда 4 та қор қоплони видеоқопқонга тушди (видео)

Қашқадарёдаги «Ҳисор» давлат қўриқхонасига ўрнатилган видеоқопқон орқали 4 та қор қоплони тасвирга олинди. Бу қўриқхонанинг 40 йиллик тарихида биринчи маротаба юз бериши.

Ўзбекистонда Гонконг вируси билан касалланиш ҳолати аниқланди
13 декабр 2023, 16:51

Ўзбекистонда Гонконг вируси билан касалланиш ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда H3N2 (Гонконг) гриппи билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Шунингдек, йил бошидан буён 4 та ҳолатда «чўчқа гриппи» ҳам қайд этилди, дея маълум қилди Санитария-эпидемиология қўмита раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков.

Тошкентнинг Янги йил арчалари ўрнатиладиган жойлари рўйхати
13 декабр 2023, 16:32

Тошкентнинг Янги йил арчалари ўрнатиладиган жойлари рўйхати

Тошкентда Янги йил тадбирлари 27 декабрдан 8 январга қадар ўтказилади. Бош арча Миллий кутубхона яқинида ўрнатилади. Пойтахтнинг яна 17 та манзилига ҳам арчалар ўрнатилади.

Нега электр ҳисоблагич тармоқдан автоматик узиб қўяди? Энергетика вазирлиги жавоби
13 декабр 2023, 13:19

Нега электр ҳисоблагич тармоқдан автоматик узиб қўяди? Энергетика вазирлиги жавоби

1 ноябрдан Ўзбекистонда 10−15 кВтгача энергия истеъмоли чегараси жорий этилди. Чегарадан ошиб кетганда «ақлли» ҳисоблагичлар автоматик равишда тармоқдан узади. Энергетика вазирлиги ушбу чекловлар нега киритилгани ва ҳозирда нима сабабдан вақтинча бекор қилинганини тушунтирди.

Қизил китобга киритилган ўсимлик ва ҳайвонларни нобуд қилганлик учун жарима миқдори оширилди
13 декабр 2023, 12:59

Қизил китобга киритилган ўсимлик ва ҳайвонларни нобуд қилганлик учун жарима миқдори оширилди

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ўсимликлар ва ҳайвонларга зарар етказганлик ёки нобуд қилганлик учун жарималар 5−10 баробарга оширилди.

Президент масъулларга қишни беталафот ўтказиш бўйича топшириқ берди
13 декабр 2023, 11:25

Президент масъулларга қишни беталафот ўтказиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев бош вазир, унинг ўринбосарлари, ФВВ, ИИВ, Энергетика вазирлиги раҳбарлари ва ҳокимлар билан қишни беталафот ўтказиш ҳақида гаплашиб, газ ва электр муаммолари кўпайганини қайд этди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ва ижтимоий инфратузилма хизматлари узлуксиз иш тартибига ўтиши белгиланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг