Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ўзбекистон бўйлаб қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Олий таълим муассасалари, профессионал ва касб-ҳунар талабалари учун тақдим этилган чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги саналарда ва йўналишларда қатновлар жорий этилади:

  • Тошкент — Бухоро — Тошкент — 23, 25, 26, 29 декабрь;
  • Тошкент — Нукус — Тошкент — 23, 24, 29 декабрь;
  • Тошкент — Термиз — Тошкент — 23, 25 декабрь;
  • Тошкент — Фарғона — Тошкент — 25 декабрь;
  • Тошкент — Урганч — Тошкент — 25, 26, 27, 28, 29 декабрь;
  • Тошкент — Қарши — Тошкент — 27 декабрь;
  • Тошкент — Наманган — Тошкент — 29 декабрь.

Парвозлар жадвали билан Uzbekistan Airways Sales филиалида, авиакомпания агентларида ва веб-сайтда танишиш ҳамда авиачипталарни харид қилиш мумкин.

Талабалар учун мўлжалланган чегирмали авиачипталарни харид қилиш учун эса давлат университетида ўқиётганингизни тасдиқлайдиган ҳужжат ёки ҚР кодга эга бўлишингиз керак. Чегирма сайт орқали харидларда амал қилмайди.