Қашқадарё вилоятида жойлашган «Ҳисор» давлат қўриқхонасининг 40 йиллик тарихида биринчи маротаба Экология вазирлиги тизимидаги қўриқхона ходимлари томонидан ўрнатилган фотоқопқонга ноёб кўчиб юрувчи ҳайвонлар муҳрланди. томонидан ўрнатилган фото-видеоқопқонлар орқали қор қоплонларининг тўдаси тасвирга олинди. Бу ҳақда қўриқхона ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, авваллари улар 1−2 тадан учраган. Қўриқхона ҳудудларида ўтказилган кузги мониторинг натижаларига кўра ноёб қор қоплонларининг 50−52 боши яшаётганлиги аниқланган.

Таъкидланишича, уларнинг бундай катта тўдаси илк бора Хитойда учраган. Ер юзидаги 12 та давлатда учрайдиган қор қоплонлари атиги 4500 тани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 11 декабрдан Қизил китобга киритилган ҳайвонларни овлаганлик учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирди. Унга кўра қор қоплонларини ноқонуний овлаш базавий ҳисоблаш миқдрининг 3000 баробари (1 миллиард 20 миллион сўм) миқдорида жаримага сабаб бўлади.