Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ўсимликларга зарар етказганлик учун жарима миқдори 5 баробарга, ҳайвонларга зарар келтирганлик учун жарима миқдори эса 10 баробарга оширилди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги 2014 йил 20 октябрдаги [290-сонли] қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ўсимликларга етказилган зарар учун белгиланган жарима миқдори 5 баробарга оширилди. Бунда зарар миқдори қуйидаги коэффициентларда ҳисобланади (битта ўсимлик учун):

  • йўқолиб кетаётган турлар — БҲМнинг 10 баробари (3,4 млн сўм);
  • камёб турлар — БҲМнинг 4 баробари (1,36 млн сўм);
  • камайиб бораётган турлар — БҲМнинг 2,5 баробари — (850 минг сўм).

Шунингдек, ҳайвонларга етказилган зарар учун жарима миқдори 10 баробарга оширилди. Энди битта қоплонни йўқ қилганлик учун Ўзбекистон фуқаросидан БҲМнинг 3000 баробари (1 миллиард 20 миллион сўм), хорижий фуқаролар ва юридик шахслардан эса 400 минг доллар ундирилади.

жаррималар, қизил китобжаррималар, қизил китобжаррималар, қизил китобжаррималар, қизил китоб

Мазкур қарор қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 11 декабрдан кучга кирган.