Жамият

Сўровда иштирок этган ўзбекистонликларнинг 53 фоизи коронавирусга қарши эмланишга тайёр
6 август 2021, 10:28

Сўровда иштирок этган ўзбекистонликларнинг 53 фоизи коронавирусга қарши эмланишга тайёр

«Ижтимоий фикр» марказининг сўровномасида иштирок этган фуқароларнинг 53,2 фоизи коронавирусга қарши эмланишга тайёрлигини тасдиқлашди. Сўралганларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи эса (36,5 фоизи) эмланишдан бош тортмоқда. Улар бунга асосий сабаб вакцинанинг ножўя таъсирларидан хавотир ва эмланишга қарши тиббий кўрсатма эканлигини айтишган. Вакцинация борасида бир қарорга келмаган фуқароларнинг энг юқори даражаси 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар орасида аниқланди.

Биология бўйича Миллий сертификат учун тест натижалари бекор қилинди
6 август 2021, 10:12

Биология бўйича Миллий сертификат учун тест натижалари бекор қилинди

Давлат тест маркази 10 июнь куни биология фани бўйича миллий сертификат учун ўтказилган тест натижалари эълон қилинмаслигиини маълум қилди. Бунга тестология мезонлари бузилганлиги, тест топширганларнинг мактабдаги ўртача баҳолари ва тест натижалари ўртасидаги катта тафовут ҳамда ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги эътироз сабаб бўлди. Тестда иштирок этган барча талабгорларнинг тўлови тўлиқ қайтарилади.

5 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 август 2021, 21:33

5 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилиши, Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланиши, бош вазирнинг коронавирусга қарши эмланиши — «Газета.uz»нинг 5 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Қашқадарёда Lacetti юк машинасига урилди. Оқибатда 4 киши вафот этди
5 август 2021, 21:04

Қашқадарёда Lacetti юк машинасига урилди. Оқибатда 4 киши вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида Lacetti ва Isuzu тўқнашиши оқибатида ёнғин чиқди. Lacetti автомобилидаги тўрт нафар фуқаро куйиб, вафот этди.

ДТМ интернетда тарқалган тест материаллари бўйича изоҳ берди
5 август 2021, 17:09

ДТМ интернетда тарқалган тест материаллари бўйича изоҳ берди

Давлат тест маркази ижтимоий тармоқларда тарқалган тест материалларидан фақатгина биология фанига оид топшириқлар Наманган вилоятида абитуриент томонидан суратга олингани ва у далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда COVID-19 саволлари бўйича HealthBuddy+ чат-боти ишга туширилди
5 август 2021, 16:44

Ўзбекистонда COVID-19 саволлари бўйича HealthBuddy+ чат-боти ишга туширилди

ЮНИСЕФ ва ЖССТ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда COVID-19 ҳақидаги ишончли маълумотларни ўз ичига олган HealthBuddy+ чат-ботини ишга туширишди.

Наманганда шифокорни дўппослаган шахслар қамоққа олинди
5 август 2021, 16:10

Наманганда шифокорни дўппослаган шахслар қамоққа олинди

Намангандаги оилавий поликлинкада шифокорни дўппослаган ака-укаларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, жиноят иши қўзғатилган. Шифокорга тиббий текширув давомида бир неча жароҳатлар ташхиси қўйилган.

БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюради
5 август 2021, 15:11

БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюради

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид сентябрь ойида ҳамкорлик дастурини йўлга қўйиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради. Дастур доирасида давлат органлари, фуқаролик жамияти ва диний ташкилотлар вакиллари учун қатор семинарлар ва тренинглар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ангрендаги тўққиз қаватли уйда ёнғин содир бўлди
5 август 2021, 14:16

Ангрендаги тўққиз қаватли уйда ёнғин содир бўлди

5 август куни Ангрен шаҳрида жойлашган тўққиз қаватли уйнинг 6-қаватида ёнғин содир бўлди. Қутқарувчилар томонидан 25 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилиб, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида хонадоннинг 50 кв.метр майдони зарарланган.

Ўзини ўзи банд қилганлар ким ва ушбу мақом нима беради?
5 август 2021, 12:00

Ўзини ўзи банд қилганлар ким ва ушбу мақом нима беради?

Ўзини ўз банд қилиш мақоми нимани англатади, уни қандай олиш мумкин ва бу мақом Ўзбекистонда 2021 йилда қандай фойда бериши ҳақида сўз юритамиз.

Фарғонада 13 ёшли қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди
5 август 2021, 11:06

Фарғонада 13 ёшли қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида Matiz автомашинаси Nexia`ни қувиб ўтмоқчи бўлганида 13 ёшли қизни уриб кетган ва Nexia билан тўқнашган. Пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

eanticor.uz сайти орқали коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш мумкин
5 август 2021, 11:02 1

eanticor.uz сайти орқали коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш мумкин

Коррупция ҳолатлари ҳақида Антикоррупция агентлигини хабардор қилиш имконини берувчи махсус сайт ишлаб чиқилди. Фуқаролар мурожаатлари асосида вазирлик, идоралар, вилоят ва туманларнинг статистик рейтинги ҳам тузилади.

4 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
4 август 2021, 21:08

4 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг Олимпия ўйинлари финалига йўл олиши, Экопартиянинг президентлик сайловларига ўз номзодини эълон қилиши, аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилаётгани — «Газета.uz»нинг 4 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

ОТМларга 950 мингга яқин абитуриент ҳужжат топширди
4 август 2021, 20:38

ОТМларга 950 мингга яқин абитуриент ҳужжат топширди

Ўзбекистонда қарийб 950 минг нафар абитуриент олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 535 минг киши ёки 36,1 фоизга кам. Ҳужжат топширганларнинг 46 фоизи сиртқи таълимга ҳужжат топширган.

Тошкентда тез ёрдам машинаси иштирокидаги ЙТҲ оқибатида йўловчи вафот этди
4 август 2021, 20:10

Тошкентда тез ёрдам машинаси иштирокидаги ЙТҲ оқибатида йўловчи вафот этди

Пойтахтда Nexia ва тез тиббий ёрдам автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда Ford русумли тез тиббий ёрдам автомобили йўловчиси шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Намангандаги поликлиникада шифокор дўппосланиши юзасидан жиноят иши очилди
4 август 2021, 17:32

Намангандаги поликлиникада шифокор дўппосланиши юзасидан жиноят иши очилди

Наманган шаҳридаги оилавий поликлиникада фуқаро нотўғри ташхис қўйганликда шифокорни айблаб, у билан муштлашиб кетган. Шифокорнинг юз, бош ва қўл қисмига жароҳатлар етказилган. «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

«Салар» канали бўйидаги қайта ишлаб чиқариш ва қорамол кушхоналари Тошкент вилоятига кўчирилади
4 август 2021, 16:36

«Салар» канали бўйидаги қайта ишлаб чиқариш ва қорамол кушхоналари Тошкент вилоятига кўчирилади

«Салар» канали бўйида ва Тошкентдаги сув тозалаш иншооти яқинида жойлашган баъзи ишлаб чиқариш объектлари ва қорамол кушхоналари Олмалиқ ва Оҳангарондаги махсус саноат зоналарига кўчирилади.

Аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилмоқда
4 август 2021, 14:35

Аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилмоқда

Вилоят ҳокимликларида аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилади. Уларнинг фаолиятига ҳокимлар раҳбарлик қилади. «Ҳар бир ҳокимнинг кабинети „халқ қабулхонаси“ бўлади», — деган эди Шавкат Мирзиёев 23 июль куни ушбу масалаларга оид видеоселекторда.

Туркиялик мухожирлар, уч эгизакнинг онаси, Гарвард битирувчиси, молекуляр биолог: коронавирусга қарши вакциналарни яратганлар ким?
4 август 2021, 13:50

Туркиялик мухожирлар, уч эгизакнинг онаси, Гарвард битирувчиси, молекуляр биолог: коронавирусга қарши вакциналарни яратганлар ким?

Бирор юқумли касалликка шифо топиш, вакцина яратиш — жуда катта масъулият ва тажрибани талаб этади. Чунки бир доза препарат билан ёки инсонни нормал ҳаётга қайтариш, ёки бирор ножўя таъсир билан нохуш ҳолатларга олиб келиш мумкин. Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилаётган 5 та вакцина муаллифлари ва вакциналар қандай яратилганлиги ҳақида «Газета.uz» мақоласида.

ИИБ 11 ёшли боланинг зўрлангани тўғрисидаги хабарни текширмоқда
4 август 2021, 11:46

ИИБ 11 ёшли боланинг зўрлангани тўғрисидаги хабарни текширмоқда

Қува тумани ИИБ 11 ёшли боланинг амакиси томонидан жинсий тажовузга учрагани тўғрисидаги хабарни текширмоқда. Фарғона вилоят прокуратураси ишни назоратига олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг