4 август куни соат 13:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, И.Каримов ва Олмазор кўчалари кесишган чорраҳада ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳайдовчи Б.Ш. (1979 й.т.) бошқарувидаги Nexia русумли автомобиль ҳамда ҳайдовчи А.Р. (1974 й.т.) бошқарувидаги Ford русумли тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада Ford русумли тез тиббий ёрдам автомобили йўловчиси шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.