Жамият

«Салар» канали бўйидаги қайта ишлаб чиқариш ва қорамол кушхоналари Тошкент вилоятига кўчирилади
4 август 2021, 16:36

«Салар» канали бўйидаги қайта ишлаб чиқариш ва қорамол кушхоналари Тошкент вилоятига кўчирилади

«Салар» канали бўйида ва Тошкентдаги сув тозалаш иншооти яқинида жойлашган баъзи ишлаб чиқариш объектлари ва қорамол кушхоналари Олмалиқ ва Оҳангарондаги махсус саноат зоналарига кўчирилади.

Аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилмоқда
4 август 2021, 14:35

Аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилмоқда

Вилоят ҳокимликларида аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилади. Уларнинг фаолиятига ҳокимлар раҳбарлик қилади. «Ҳар бир ҳокимнинг кабинети „халқ қабулхонаси“ бўлади», — деган эди Шавкат Мирзиёев 23 июль куни ушбу масалаларга оид видеоселекторда.

Туркиялик мухожирлар, уч эгизакнинг онаси, Гарвард битирувчиси, молекуляр биолог: коронавирусга қарши вакциналарни яратганлар ким?
4 август 2021, 13:50

Туркиялик мухожирлар, уч эгизакнинг онаси, Гарвард битирувчиси, молекуляр биолог: коронавирусга қарши вакциналарни яратганлар ким?

Бирор юқумли касалликка шифо топиш, вакцина яратиш — жуда катта масъулият ва тажрибани талаб этади. Чунки бир доза препарат билан ёки инсонни нормал ҳаётга қайтариш, ёки бирор ножўя таъсир билан нохуш ҳолатларга олиб келиш мумкин. Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилаётган 5 та вакцина муаллифлари ва вакциналар қандай яратилганлиги ҳақида «Газета.uz» мақоласида.

ИИБ 11 ёшли боланинг зўрлангани тўғрисидаги хабарни текширмоқда
4 август 2021, 11:46

ИИБ 11 ёшли боланинг зўрлангани тўғрисидаги хабарни текширмоқда

Қува тумани ИИБ 11 ёшли боланинг амакиси томонидан жинсий тажовузга учрагани тўғрисидаги хабарни текширмоқда. Фарғона вилоят прокуратураси ишни назоратига олди.

Ўзбекистон Туркистонда 5000 ўринли янги масжид қурмоқда
4 август 2021, 09:56

Ўзбекистон Туркистонда 5000 ўринли янги масжид қурмоқда

Ўзбекистон кўмаги билан Туркистон шаҳрига кираверишда 5 минг кишига мўлжалланган масжид қурилмоқда. Унинг умумий майдони 20 минг квадрат метрни ташкил қилиб, қурилиш ишлари кейинги йил якунланиши режалаштирилган.

3 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
3 август 2021, 20:43

3 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Элдор Шомуродовнинг «Рома»га ўтиши, президент раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши, Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси қўлга киритган навбатдаги олтин медаль — «Газета.uz»нинг 3 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Фарғоналик шахс икки йил давомида ўғил бола жиянини зўрлаб келгани айтилмоқда
3 август 2021, 20:35

Фарғоналик шахс икки йил давомида ўғил бола жиянини зўрлаб келгани айтилмоқда

Фарғона вилоятида 11 ёшли бола икки йил давомида ўз амакисининг жинсий тажовузига учрагани айтилмоқда. Ҳодиса тўғрисида блогер Ақида Ханум маълум қилди.

$70 минг эвазига қамоқхонадаги шахсни озод қилишга ваъда берган фуқаро қўлга олинди
3 август 2021, 18:09

$70 минг эвазига қамоқхонадаги шахсни озод қилишга ваъда берган фуқаро қўлга олинди

Тошкентда ИИВ Жазони ижро этиш департаментидаги танишлари орқали 19 йилга қамалган шахсни озодликка чиқаришга ваъда берган сурхондарёлик фуқаро қўлга олинди.

ЮНЕСКО қўмитаси Ўзбекистонга Шаҳрисабзни қайта тиклаши учун яна бир йил муддат берди
3 август 2021, 15:47

ЮНЕСКО қўмитаси Ўзбекистонга Шаҳрисабзни қайта тиклаши учун яна бир йил муддат берди

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси пандемия шароитида Ўзбекистонга Шаҳрисабзнинг тарихий қисмини қайта тиклаши учун яна бир йил муддат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Veolia Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқарувини қўлга киритади
3 август 2021, 13:33

Veolia Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқарувини қўлга киритади

Франциянинг Veolia компанияси Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқарувини қўлга киритади. Компания 30 йил ичида 315 млн евро ҳамда лойиҳа даврида олинадиган даромад ҳисобидан 1 млрд 80 млн евро инвестиция киритади. 10 йил ичида Тошкентдаги барча қозонхоналарни ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтказиш ҳам режа қилинган. Синов лойиҳалари иккита туманда амалга оширилади.

«Тошкент транспорти» мобил иловаси ишга туширилди
3 август 2021, 13:06

«Тошкент транспорти» мобил иловаси ишга туширилди

Пойтахт жамоат транспортининг реал вақтдаги ҳаракатини кузатишга мўлжалланган «Тошкент транспорти» мобил иловаси ишга туширилди. Илова орқали транспорт карталарини сотиш шаҳобчаларининг жойлашувини ҳам кўриш мумкин.

Бухорода «Абдуллахон» мадрасаси девори ўпирилиб тушди
3 август 2021, 12:09

Бухорода «Абдуллахон» мадрасаси девори ўпирилиб тушди

Бухородаги «Абдуллахон» мадрасаси орқа томон деворининг бир бўлаги ўпирилиб тушди. Қайд этилишича, ҳодиса иссиқ ва совуқ иқлим, ёғингарчиликлар ва ер ости сувларининг кўтарилиши таъсирида содир бўлган.

«Хўп, хўп хўжайин». Тошкентда ЙПХ ходими яна жарима ёзмасдан ҳайдовчини қўйиб юборди
3 август 2021, 11:21

«Хўп, хўп хўжайин». Тошкентда ЙПХ ходими яна жарима ёзмасдан ҳайдовчини қўйиб юборди

Тошкент вилоятида яна ЙПХ ходими Malibu ҳайдовчисига протокол тузмоқчи бўлганида, у ҳайдовчининг телефонида «хўжайин» билан гаплашди. Якунда ходим ҳайдовчини «огоҳлантириб», қўйиб юборди. Мазкур жараён Toshkent телеканали эфирида узатилган.

ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган хиёбон ва стадионлар манзиллари эълон қилинди (рўйхат)
3 август 2021, 11:03

ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган хиёбон ва стадионлар манзиллари эълон қилинди (рўйхат)

Республика бўйлаб 2021−2022 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган хиёбон ва стадионларнинг манзиллари рўйхати маълум қилинди.

Пойтахтда дарахтларни суғориш бўйича акция ўтказилмоқда
3 август 2021, 09:51 1

Пойтахтда дарахтларни суғориш бўйича акция ўтказилмоқда

Пойтахтда 2 августдан 7 августгача «Шаҳримиз дарахтларини биргаликда асрайлик!» шиори остида дарахтларни суғориш акцияси ўтказилмоқда.

Сенат ўзбекистонликларни хорижга ишга юборишда камчиликларга йўл қўйган раҳбар ишдан бўшатилганини маълум қилди
3 август 2021, 09:26

Сенат ўзбекистонликларни хорижга ишга юборишда камчиликларга йўл қўйган раҳбар ишдан бўшатилганини маълум қилди

Сенат Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиали Россияга ишга жўнатган 41 нафар ўзбекистонликлар ваъда қилинган маош тўланмаётганлиги ҳақидаги мурожаатни ўрганиш натижаларини эълон қилди. Аниқланишича, фуқароларнинг паспортлари расмийлаштириш учун олинган ва улар бир соатлик иш ҳақини бир кунлик деб «нотўғри тушунишган». Ушбу воқеалар ортидан агентликнинг Андижон филиали раҳбари Улуғбек Юлдошев ишдан бўшатилди.

2 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
2 август 2021, 20:47

2 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг коронавирусга қарши вакцина олганлиги, ЙПХ ходими Malibu ҳайдовчисига протокол тузмоқчи бўлгани, лекин буйруқ асосида уни қўйиб юбориши, давлат раҳбарининг ҳафталик иш графики — «Газета.uz»нинг 2 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Андижонда йўлни тўсиб қўйган фуқароларга суд ҳукм ўқилди
2 август 2021, 19:12

Андижонда йўлни тўсиб қўйган фуқароларга суд ҳукм ўқилди

Андижонда вилоят ҳокими қабулига кира олмаган 17 кишидан иборат гуруҳ ҳокимият яқинидаги автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди қарори билан уларнинг 11 нафари 15 суткагача муддатга қамалди, қолганлар жаримага тортилди.

Самарқандда акасининг ишини «ижобий ҳал қилиш» учун ИИБ ходимига $5 минг бермоқчи бўлган шахс ушланди
2 август 2021, 18:06

Самарқандда акасининг ишини «ижобий ҳал қилиш» учун ИИБ ходимига $5 минг бермоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда ПЦР-тести натижасини сохталаштириб сотаётган шахс қўлга олинди. Унинг укаси «ҳолатни расмийлаштирмаслик ва ишни ижобий томонга ҳал қилиб бериш» учун ИИБ ходимига 5 минг доллар бермоқчи бўлганида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

English Speaking Nation дастури доирасида 420 дан ортиқ инглиз тили ўқитувчилари малакаси оширилади
2 август 2021, 17:52

English Speaking Nation дастури доирасида 420 дан ортиқ инглиз тили ўқитувчилари малакаси оширилади

Халқ таълими вазирлиги ва АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан амалга оширилаётган English Speaking Nation ёзги тренинглар дастури доирасида республиканинг турли ҳудудларида 420 дан ортиқ инглиз тили ўқитувчилари интенсив машғулотларда қатнашиб, педагогик ва психологик билимларини такомиллаштиришади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг