Фарғона вилояти Қува тумани ИИБ 2 август куни 11 ёшли ўғил боланинг амакаси томонидан жинсий тажовузга учрагани ҳақидаги хабар бўйича терговга қадар текширув бошлади. Бола ва унинг онаси бу ҳақда блогер Ақида Ханумга сўзлаб беришган эди.

Текшириш устидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган, дейилади Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, хабарда кўрсатилган ҳолат ҳақида муқаддам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ораганларга мурожаат келиб тушмаган.