Жамият

Яна бир боланинг «Док-1 Макс» истеъмол қилгандан кейин вафот этгани тасдиқланди
8 январ 2023, 15:42

Яна бир боланинг «Док-1 Макс» истеъмол қилгандан кейин вафот этгани тасдиқланди

«Док-1 Макс» сиропини қабул қилган яна бир боланинг ўлими ҳақидаги маълумот тасдиқланди. Бу ҳақда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси орадан 18 кун ўтиб — хабарлар интернетда пайдо бўлганидан кейин маълум қилди.

Фарғонада Nexia-2 ва Damas тўқнашуви оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди
8 январ 2023, 13:52

Фарғонада Nexia-2 ва Damas тўқнашуви оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди

Фарғона туманида Nexia-2 ва Damas иштирокида содир бўлган ЙТҲда бир киши вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

«Қош қўяман деб, кўз чиқарамиз». Жамоатчилик Алишер Қодировнинг аёл ходимларга оид таклифини танқид қилди
7 январ 2023, 22:19

«Қош қўяман деб, кўз чиқарамиз». Жамоатчилик Алишер Қодировнинг аёл ходимларга оид таклифини танқид қилди

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодировнинг оилали аёлларга 2 соат камроқ ишлашига шароит яратиш ҳақидаги таклифи эътирозларга сабаб бўлди. Иш берувчилар ва жамоатчилик вакиллари бу «меҳнат бозорида аёлларни камситилиши ва уларга иш берилмаслигига сабаб бўлишини» таъкидламоқда.

Оринбаев судда Нукус воқеалари бўйича гумонланаётганларга жазони енгиллаштиришни сўради
7 январ 2023, 21:26

Оринбаев судда Нукус воқеалари бўйича гумонланаётганларга жазони енгиллаштиришни сўради

Нукус воқеалари бўйича судда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев кўрсатма берди. У суддан судланувчиларнинг жазосини қонун доирасида енгиллаштиришни сўради.

Coca-Cola`дан ҳақиқий Янги йил сеҳрининг рецепти: карвон, таомлар фестивали, танловлар ва рақслар
7 январ 2023, 19:00

Coca-Cola`дан ҳақиқий Янги йил сеҳрининг рецепти: карвон, таомлар фестивали, танловлар ва рақслар

Ўзбекистон бўйлаб бўлиб ўтган Coca-Cola янги йил тадбирнинг меҳмонлари ва ташкилотчилари байрам нималар билан эсда қолгани ҳақида сўзлаб беришди.

Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида қор ёғиши, туман тушиши ва йўллар музлаши кутилмоқда
7 январ 2023, 17:10

Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида қор ёғиши, туман тушиши ва йўллар музлаши кутилмоқда

Ўзгидромет «Қамчиқ» ва «Тахтақорача» довонларида 9−11 январь кунлари қор ёғиши, туман тушиши, йўлларда яхмалак юзага келиши ҳамда шамол тезлиги кучайишидан огоҳлантирди.

Нима ўқиймиз? Журналист Паҳлавон Содиқ тавсия қилади
7 январ 2023, 16:19

Нима ўқиймиз? Журналист Паҳлавон Содиқ тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини ҳар шанба сизга етказамиз.

Республика қишки спорт мактаби 2024/2025 ўқув йилидан иш бошлайди
7 январ 2023, 14:31

Республика қишки спорт мактаби 2024/2025 ўқув йилидан иш бошлайди

Ўзбекистонда қишки спорт мактаби 2024/2025 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди. Қишки спорт турлари бўйича ўқув йиғинлари, мусобақаларни ташкил этиш, хорижий мамлакатларнинг бундай спорт турлари бўйича мактаб, клуб ва марказлари билан ҳамкорлик қилиш муассасанинг асосий вазифалари саналади.

Ўзбекистонда янги статистика портали ишга тушди
7 январ 2023, 13:42

Ўзбекистонда янги статистика портали ишга тушди

Давлат статистика қўмитаси расмий статистиканинг ягона маълумотлар базаси бўлган Ўзбекистоннинг янги статистик порталини (siat.stat.uz) ишга туширди.

Жиззахда Lacetti дарахтга урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
7 январ 2023, 12:26

Жиззахда Lacetti дарахтга урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ғаллаорол туманида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган Lacetti йўл четидаги дарахтга урилди. Оқибатда бир киши воқеа жойида, бири шифохонада вафот этди. Ҳайдовчи ва йўловчи эса жароҳатлар олди.

Қорақалпоғистонда қидирувда юрган 132 нафар шахс қўлга олинди
7 январ 2023, 11:37

Қорақалпоғистонда қидирувда юрган 132 нафар шахс қўлга олинди

Қорақалпоғистонда ўтказилган «Антитеррор» тозалаш тадбирларида 18 мингдан ортиқ объект ҳамда 89 минг хонадон жамоатчилик фаоллари билан бирга кўздан кечирилди ва 132 нафар шахс қўлга олинди.

Тижорат банкларида долларнинг сотиш курси яна қимматлади
7 январ 2023, 10:28

Тижорат банкларида долларнинг сотиш курси яна қимматлади

Тижорат банклари 7 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 350 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 375 сўм.

Сурхондарёда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди
7 январ 2023, 10:03

Сурхондарёда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди

Сариосиё туманида Nexia, Spark ва Gentra ўзаро тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.

Нима тайёрлаймиз: Пишириқлар
7 январ 2023, 09:58

Нима тайёрлаймиз: Пишириқлар

Олмали, творогли пирожкалар, мармар кекс, «қаҳва доналари» печеньеси, «Сан-Себастян» шоколадли чизкейки, кокос қириндиси қўшилган творогли тоблатма, писталик пахлава ва бошқалар — Zira.uz мазали ва ноодатий пишириқлар рўйхатини тақдим этади.

Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиали ташкил этилади
7 январ 2023, 09:51

Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиали ташкил этилади

Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Жиззах филиали ташкил этилади. 2023/2024 ўқув йилидан Жиззах давлат педагогика университетининг айрим таълим йўналишларидаги талабаларига ўқишини ушбу филиалда давом эттиришга рухсат берилади.

Бухородаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди
7 январ 2023, 09:22

Бухородаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди

Ғиждувон туманидаги савдо мажмуасида ёнғин келиб чиқди. 8 та қутқарув экипажи 2,5 соат давомида ёнғинни ўчирди. Ҳодиса оқибатида мажмуанинг 250 квадрат метр майдони ёнди.

Тошкент — Термиз ва Тошкент — Урганч йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
7 январ 2023, 09:17

Тошкент — Термиз ва Тошкент — Урганч йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Қишки таътил кунлари узайтирилиши муносабати билан 16−20 январь кунлари Тошкент — Термиз — Тошкент ва Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади.

Тошкент ҳокими шаҳар хизматлари совуқ кунларда қандай ишлаши бўйича кўрсатмалар берди
6 январ 2023, 23:13

Тошкент ҳокими шаҳар хизматлари совуқ кунларда қандай ишлаши бўйича кўрсатмалар берди

Тошкент ҳокими шаҳар хизматларининг аномал совуқ кунлардаги фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказди. У асосий фаолиятдан чалғитадиган мажлислар ўтказишни тақиқлади. Кўчалар зудлик билан қордан тозаланади. Жамоат транспортидан фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратилиши керак.

6 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
6 январ 2023, 22:09

6 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Хотини ва 5 ойлик боласини ўлдириб, ўзини осган эркак, зоопарк ходимини тишлаб ўлдирган айиқ, лаборатория синовидан тўлиқ ўтмаган «Док-1 Макс» ва «Амбронол», Қозоғистондаги январь воқеаларида қатнашган ўзбекистонликлар, аномал совуқда уйдан ишлаш таклифи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ётоқхонага таътил тугашидан олдин келган талабаларга шароит яратилади
6 январ 2023, 18:51

Ётоқхонага таътил тугашидан олдин келган талабаларга шароит яратилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қишки таътил узайтирилишидан олдин ОТМ ётоқхоналарига келган талабаларга узайтирилган таътилни ота-оналари билан ўтказишни тавсия қилди. Қайтишга имконияти бўлмаганларга эса ётоқхонада шароит яратилиши мумкинлиги айтилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг