«Энг камида 35−40 фоиз бўлади деб ўйлагандим». Президент хизмат кўрсатиш соҳасининг 6 ойлик натижалари ҳақида

Президент видеоселекторда хизмат кўрсатиш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,3 фоизга ошганини маълум қилди. «Энг камида 35−40 фоиз бўлади деб ўйлагандим», — деди у. Навоий, Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Қорақалпоғистонда соҳа ривожи ўртача кўрсаткичларидан паст даражада эканлиги танқид қилинди.

Ўзбекистон Туркистонда 5000 ўринли янги масжид қурмоқда

Ўзбекистон кўмаги билан Туркистон шаҳрига кираверишда 5 минг кишига мўлжалланган масжид қурилмоқда. Унинг умумий майдони 20 минг квадрат метрни ташкил қилиб, қурилиш ишлари кейинги йил якунланиши режалаштирилган.

Токио-2020. Баҳодир Жалолов финалга йўл олди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг финал босқичига йўл олди. Унга финалда АҚШ вакили Ричард Торрес рақиблик қилади. Шунингдек, Ўзбекистон Олимпиаданинг ўн иккинчи кунини медалсиз якунлади.

«Бошидан ўтказган билади». Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг муаммолари ҳақида

Президент видеоселектор йиғилишида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот учун мурожаатларни қабул қилиш муддати 10 августгача узайтирилганини маълум қилди. Шу боис, учрашув келгуси ҳафта ўтказилиши айтилди. «Ким тизимдаги муаммони билади? Бошидан ўтказган билади», — деди у. Мутасаддиларга ҳеч бир мурожаатни ўз ҳолига ташлаб қўймаслик бўйича топшириқ берилди.

ИИБ 11 ёшли боланинг зўрлангани тўғрисидаги хабарни текширмоқда

Қува тумани ИИБ 11 ёшли боланинг амакиси томонидан жинсий тажовузга учрагани тўғрисидаги хабарни текширмоқда. Фарғона вилоят прокуратураси ишни назоратига олди.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида коррупция, наркотик моддаларни ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланди.

Экопартия президентлик сайловларига ўз номзодини эълон қилди

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан президентлик сайловларида Нарзулла Обломуродов номзод сифатида қатнашади. Партия президентлик сайловларида илк бора иштирок этмоқда.

Аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилмоқда

Вилоят ҳокимликларида аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилади. Уларнинг фаолиятига ҳокимлар раҳбарлик қилади. «Ҳар бир ҳокимнинг кабинети „халқ қабулхонаси“ бўлади», — деган эди Шавкат Мирзиёев 23 июль куни ушбу масалаларга оид видеоселекторда.

Ўзбек-туркман чегарасида трансчегаравий савдо зоналари яратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзаков Туркманистонда Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралар ўтказди. Томонлар иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларнинг киришини соддалаштириш ва савдо айланмаси ҳажмини 1 млрд долларга етказиш масалаларини кўриб чиқдилар. Шунингдек, Ўзбекистон — Туркманистон чегарасида трансчегаравий савдо зоналарини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

«Салар» канали бўйидаги қайта ишлаб чиқариш ва қорамол қушхоналари Тошкент вилоятига кўчирилади

«Салар» канали бўйида ва Тошкентдаги сув тозалаш иншооти яқинида жойлашган баъзи ишлаб чиқариш объектлари ва қорамол қушхоналари Олмалиқ ва Оҳангарондаги махсус саноат зоналарига кўчирилади.

Намангандаги поликлиникада шифокор дўппосланиши юзасидан жиноят иши очилди

Наманган шаҳридаги оилавий поликлиникада фуқаро ўғлига нотўғри ташхис қўйганликда шифокорни айблаб, у билан муштлашиб кетган. Шифокорнинг юз, бош ва қўл қисмига жароҳатлар етказилган. «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммитида қатнашади

5−6 август кунлари Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида иштирок этади. Президентлар минтақанинг ривожланиши, энергетика ва транспорт соҳасида ҳамкорлик, пандемияга қарши кураш ва бошқа масалаларни муҳокама қилишади.

ОТМларга 950 мингга яқин абитуриент ҳужжат топширди

Ўзбекистонда қарийб 950 минг нафар абитуриент олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 535 минг киши ёки 36,1 фоизга кам. Ҳужжат топширганларнинг 46 фоизи сиртқи таълимга ҳужжат топширган.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Туркиялик мухожирлар, уч эгизакнинг онаси, Гарвард битирувчиси, молекуляр биолог: коронавирусга қарши вакциналарни яратганлар ким?

Бирор юқумли касалликка шифо топиш, вакцина яратиш — жуда катта масъулият ва тажрибани талаб этади. Чунки бир доза препарат билан ёки инсонни нормал ҳаётга қайтариш, ёки бирор ножўя таъсир билан нохуш ҳолатларга олиб келиш мумкин. Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилаётган 5 та вакцина муаллифлари ва вакциналар қандай яратилганлиги ҳақида «Газета.uz» мақоласида.