Жамият

2026 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси 38 млн дан ошиши кутилмоқда — президент
9 сентябрь 2021, 11:14

2026 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси 38 млн дан ошиши кутилмоқда — президент

Шавкат Мирзиёев 2026 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси сони 38 млн дан ошиши кутилаётганини маълум қилди. Президент бундай демографик ўсиш мамлакат учун ҳам имконият, ҳам жуда катта масъулият эканлигини таъкидлади.

ОТМларда 2021/2022 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари эълон қилинди
9 сентябрь 2021, 01:02

ОТМларда 2021/2022 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари эълон қилинди

Олий таълим муассасаларида 2021/2022-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари эълон қилинди. Тўловлар миқдори 1 ноябрга қадар эмланган талабаларга бериладиган 10 фоизлик чегирма, стипендияли ва стипендиясиз ҳолда келтирилган.

8 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
8 сентябрь 2021, 21:44

8 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Адолат» Баҳром Абдуҳалимовни президентлик сайловлари учун номзод сифатида тасдиқланиши, Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишлаши, aвтомобиль ишлаб чиқарувчиларига жами 2,57 трлн сўмлик имтиёзлар берилганлиги — «Газета.uz»нинг 8 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Букмекерлик фаолиятини қонуний тартибга солиш таклиф қилинди
8 сентябрь 2021, 19:27

Букмекерлик фаолиятини қонуний тартибга солиш таклиф қилинди

ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида букмекерлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш масаласи муҳокама қилинди. Бир қатор қонунларга букмекерлик фаолиятини амалга ошириш механизмларини назарда тутувчи нормалар киритиш таклиф этилди.

«Qatar Airways» Ўзбекистонга авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
8 сентябрь 2021, 18:57

«Qatar Airways» Ўзбекистонга авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

Қатар авиакомпанияси Ўзбекистонга авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Мвзкур ҳаво қатновини «Qatar Airways» авиакомпаниясининг беш турдаги самолётлари амалга оширади.

Йўл қоидаларини бузганлик учун жарималарни кузатиш ва тўлаш бўйича қўлланма
8 сентябрь 2021, 18:12

Йўл қоидаларини бузганлик учун жарималарни кузатиш ва тўлаш бўйича қўлланма

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни текшириш, уларни 30% чегирма билан тўлаш ва керак бўлганда шикоят билдириш тўғрисида «Газета.uz» қўлланмасида.

Пахта терими учун минимал тарифлар эълон қилинди
8 сентябрь 2021, 13:36

Пахта терими учун минимал тарифлар эълон қилинди

Қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун биринчи теримда 1200 сўмдан, иккинчи теримда 1500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади. Терим отрядлари раҳбарларига мавсум якунига қадар 2 млн сўмдан меҳнат ҳақи берилади.

Ўзбекистон электрон виза беришни вақтинча тўхтатди
7 сентябрь 2021, 23:35

Ўзбекистон электрон виза беришни вақтинча тўхтатди

Ўзбекистон тизимда профилатика ишлари олиб борилаётгани сабабли элеткрон виза беришни вақтинча тўхтатди.

7 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
7 сентябрь 2021, 22:12

7 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Адолат» партияси президентликка номзод Алишер Қодировни сайловолди ғояларни кўчирганликда айблаши, ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг Ўзбекистондаги синовлари натижаси эълон қилиниши, Ўзбекистон аҳолиси 35 млндан ошиши — «Газета.uz»нинг 7 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистонда мамлакатдаги захиралардан 69 фоиз кўпроқ сув истеъмол қилинмоқда
7 сентябрь 2021, 21:07

Ўзбекистонда мамлакатдаги захиралардан 69 фоиз кўпроқ сув истеъмол қилинмоқда

Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланиш даражаси таҳликали даражага чиқди — мамлакат ўз сув захираларининг 169 фоизидан фойдаланмоқда, дея хабар қилди ФАО.

Тошкентда Ленинград блокадасига бағишланган ёдгорлик яратилиши мумкин
7 сентябрь 2021, 18:16

Тошкентда Ленинград блокадасига бағишланган ёдгорлик яратилиши мумкин

Тошкент ва Туркманистон пойтахти Ашхободда Ленинград блокадаси билан боғлиқ монументлар яратилиши режалаштирилмоқда, дея хабар берди Санкт -Петербург маъмурияти.

Тошкент метросининг янги поездларидан фоторепортаж
7 сентябрь 2021, 17:56

Тошкент метросининг янги поездларидан фоторепортаж

Сешанба куни пойтахт метрополитенининг Чилонзор йўналишида янги метро поездлари фаолияти йўлга қўйилди. «Газета.uz» фотомухбири мазкур поезднинг вагонларида бўлиб, улардаги янги имкониятлар билан танишди.

Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари Афғонистон билан чегарада ўқув йиғини ўтказмоқда
7 сентябрь 2021, 16:57

Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари Афғонистон билан чегарада ўқув йиғини ўтказмоқда

Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари Афғонистон билан чегара ҳудудда жойлашган «Термиз» дала ўқув майдонида ўқув йиғинини ўтказмоқда.

«Ўзбекистонда диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди» — Адлия вазирлиги
7 сентябрь 2021, 16:50

«Ўзбекистонда диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди» — Адлия вазирлиги

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, диний мавзуда чиқишлар қиладиган айрим шахслар томонидан аёлларнинг ҳуқуқларини чеклаш, ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганларга нисбатан нафрат уйғотиш, дунёвийлик принципидаги қонунларни шубҳа остига олиш ҳолатлари аниқланган. «Инсонлар хулқ-атворига алоҳида шахсларнинг ахлоқий-диний қарашлари билан эмас, балки амалдаги қонунчилик нуқтаи назаридан баҳо берилиши лозим», — дея таъкидлади вазирлик.

Ўзбекистон аҳолиси 35 млндан ошди
7 сентябрь 2021, 15:56

Ўзбекистон аҳолиси 35 млндан ошди

Сентябрнинг еттинчи кунида Ўзбекистон аҳолисининг сони 35 млн нафардан ошди. Давлат статистика қўмитаси хабар беришича, уларнинг 17,5 млн нафарини эркаклар, 17,4 млн нафарини аёллар ташкил этмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳоким ўринбосарлари учун Malibu ва Tracker сотиб олди
7 сентябрь 2021, 15:23

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳоким ўринбосарлари учун Malibu ва Tracker сотиб олди

Тошкент вилояти ҳокимлиги «ўз фаолиятини самарали амалга ошириш ва ҳудудларда тегишли ишларни ташкил этиш учун» ҳоким ўринбосарларига Chevrolet Malibu ва Tracker автомашиналарини сотиб олди.

ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг Ўзбекистондаги синовлари натижаси эълон қилинди
7 сентябрь 2021, 14:37

ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг Ўзбекистондаги синовлари натижаси эълон қилинди

Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг учинчи босқич синовларида 2757 киши препарат билан эмланган, улардан 20 киши (0,73%) коронавирус билан зарарланган. Плацебо олганлар орасида 2763 кишидан 73 нафари (2,64%) коронавирус юқтирган.

Тошкентдаги тирбандликларга шахсий транспорт ва таксиларнинг кўплиги сабаб қилиб кўрсатилди
7 сентябрь 2021, 09:51

Тошкентдаги тирбандликларга шахсий транспорт ва таксиларнинг кўплиги сабаб қилиб кўрсатилди

Ўқув йилининг биринчи кунида Тошкент кўчаларида узундан-узоқ тирбандликлар кузатилди. Пойтахт Транспорт бошқармаси бунга енгил автомобиль ва таксилар сонининг ошгани сабаб бўлганини маълум қилди. Бу ҳолат автобус ва йўналишли таксилар ҳаракатига ҳам таъсир қилди.

Ташаббусли бюджет бўйича қатор лойиҳалар жамоатчиликда шубҳаларни келтириб чиқарди
7 сентябрь 2021, 08:51

Ташаббусли бюджет бўйича қатор лойиҳалар жамоатчиликда шубҳаларни келтириб чиқарди

Қарийб 900 та лойиҳа ташаббусли бюджет бўйича овоз беришда ғолиб деб топилди, бироқ уларнинг айримлари жамоатчиликда саволлар ва манипуляцияга йўл қўйилган, деган шубҳаларни келтириб чиқарди. Жумладан, Чилонзор туман ҳокимлигида ошхона қуриш, сектор штабини таъмирлаш ва ободонлаштириш хизмати ходимлари учун асбоб-ускуналар сотиб олиш бўйича лойиҳалар кам овоз билан ғолиб бўлган.

«Лазги — муҳаббат ва қалб рақси» балети — суратларда
6 сентябрь 2021, 22:21

«Лазги — муҳаббат ва қалб рақси» балети — суратларда

Немис хореографи Раймондо Ребек Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Матёқубова билан биргаликда Алишер Навоий номидаги давлат Академик катта театрида «Лазги — муҳаббат ва қалб рақси» балетини намойиш этди. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маълумотига кўра, ушбу балетни жаҳон саҳналарида ҳам намойиш этиш режалаштирилмоқда. Лазги балети «Газета.uz» фоторепортажида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг