«Qatar Airways» Ўзбекистонга авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан Қатарнинг «Qatar Airways» авиакомпаниясига 7 сентябрда 13-К сонли Доха-Тошкент-Доха йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берилди.

Авиакомпания парвозларни Airbus 320, Airbus 321, Airbus 350, Boing 777 ва Boing 787 ҳаво кемаларида амалга оширади.

Апрель ойи аввалида Қатар ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.