6 сентябрдан Ўзбекистон электрон виза беришни вақтинча тўхтатди, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги 7 сентябрь куни.

Бунга E-visa.gov.uz тизимида профилактика ишлари ўтказилаётгани сабаб қилиб кўрсатилди. Тизимнинг қачон ишга тушишига аниқлик киритилмади.

Электрон визалар Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиблари ўрнатилган давлатлардан туризм мақсадида келувчи фуқароларга берилади.

E-visa.gov.uz тизими 2018 йил июлида ишга туширилган.