Ташаббусли бюджет бўйича қатор лойиҳалар жамоатчиликда шубҳаларни келтириб чиқарди

Қарийб 900 та лойиҳа ташаббусли бюджет бўйича овоз беришда ғолиб деб топилди, бироқ уларнинг айримлари жамоатчиликда саволлар ва манипуляцияга йўл қўйилган, деган шубҳаларни келтириб чиқарди. Жумладан, Чилонзор туман ҳокимлигида ошхона қуриш, сектор штабини таъмирлаш ва ободонлаштириш хизмати ходимлари учун асбоб-ускуналар сотиб олиш бўйича лойиҳалар кам овоз билан ғолиб бўлган.

Тошкентдаги тирбандликларга шахсий транспорт ва таксиларнинг кўплиги сабаб қилиб кўрсатилди

Ўқув йилининг биринчи кунида Тошкент кўчаларида узундан-узоқ тирбандликлар кузатилди. Пойтахт Транспорт бошқармаси бунга енгил автомобиль ва таксилар сонининг ошгани сабаб бўлганини маълум қилди. Бу ҳолат автобус ва йўналишли таксилар ҳаракатига ҳам таъсир қилди.

Паралимпия ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар кутиб олинди (фото)

6 сентябрь куни Токиодаги Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси кутиб олинди. «Янги Ўзбекистон» боғида спортчиларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Паралимпиадада совриндор бўлган спортчиларга президент совғаси — уй ҳамда автомобиллар топширилди (фото).

«Шавкат Мирзиёев жуда тўғри қарорлар қабул қиляпти, ижро эса таъминланмаяпти» — Мақсуда Ворисова

Президентлик сайловларига ХДПдан номзод Мақсуда Ворисова амалдаги президент Шавкат Мирзиёев «жуда катта инқилобий ўзгаришларни амалга оширганини» таъкидлади. У асосан президент қабул қилган «жуда тўғри қарорларнинг» ижроси таъминланмаслигини танқид қилишини қайд этди. «Aсосий эътирозимиз ижро органларига», — деди у.

«Адолат» партияси Алишер Қодировни кўчирмакашликда айблади. Миллий тикланиш жавоб қайтарди

«Адолат» партияси президентликка номзод Алишер Қодировни сайловолди ғояларни кўчирганликда айблади. Миллий тикланиш партияси етакчиси судларни бирлаштириш, жазони ижро этиш муассасаларини Адлия вазирлигига ўтказиш ҳамда Тергов қўмитасини тузиш ғояларини ўғирлагани иддао қилинмоқда. Миллий тикланиш эса бунга муносабат билдириб, «Адолат» партиясининг сиёсий савиясига шубҳа билан қаради.

ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг Ўзбекистондаги синовлари натижаси эълон қилинди

Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг учинчи босқич синовларида 2757 киши препарат билан эмланган, улардан 20 киши (0,73%) коронавирус билан зарарланган. Плацебо олганлар орасида 2763 кишидан 73 нафари (2,64%) коронавирус юқтирган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳоким ўринбосарлари учун Malibu ва Tracker сотиб олди

Тошкент вилояти ҳокимлиги «ўз фаолиятини самарали амалга ошириш ва ҳудудларда тегишли ишларни ташкил этиш учун» ҳоким ўринбосарларига Chevrolet Malibu ва Tracker автомашиналарини сотиб олди.

Ўзбекистон аҳолиси 35 млндан ошди

Сентябрнинг еттинчи кунида Ўзбекистон аҳолисининг сони 35 млн нафардан ошди. Давлат статистика қўмитаси хабар беришича, уларнинг 17,5 млн нафарини эркаклар, 17,4 млн нафарини аёллар ташкил этмоқда.

Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов яқин орада Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Учрашув доирасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича қўшма шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Жаҳон парламентлари аёл раҳбарлари саммити Ўзбекистонда бўлиб ўтади

Жаҳон парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказилади. Мазкур саммит Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиёда илк маротаба ўтказилади.

«Ўзбекистонда диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди» — Адлия вазирлиги

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, диний мавзуда чиқишлар қиладиган айрим шахслар томонидан аёлларнинг ҳуқуқларини чеклаш, ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганларга нисбатан нафрат уйғотиш, дунёвийлик принципидаги қонунларни шубҳа остига олиш ҳолатлари аниқланган. «Инсонлар хулқ-атворига алоҳида шахсларнинг ахлоқий-диний қарашлари билан эмас, балки амалдаги қонунчилик нуқтаи назаридан баҳо берилиши лозим», — дея таъкидлади вазирлик.

Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари Афғонистон билан чегарада ўқув йиғини ўтказмоқда

Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари Афғонистон билан чегара ҳудудда жойлашган «Термиз» дала ўқув майдонида ўқув йиғинини ўтказмоқда.

Ўзбекистон ва Буюк Британия ТИВ раҳбарлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди. Британия вазири Доминик Рааб ўтган ҳафта эвакуация бўйича стратегия йўқлиги учун танқид қилинганди, унга ўрнак сифатида Германия фуқароларини эвакуация қилиш вақтида Тошкентга шахсан ташриф буюрган ТИВ раҳбари кўрсатилган эди.

Тошкент метросининг янги поездларидан фоторепортаж

Сешанба куни пойтахт метрополитенининг Чилонзор йўналишида янги метро поездлари фаолияти йўлга қўйилди. «Газета.uz» фотомухбири мазкур поезднинг вагонларида бўлиб, улардаги янги имкониятлар билан танишди.

UzAuto Motors йиғимлар, акциз ва ҚҚС бўйича 177,6 миллион доллар миқдорида имтиёз олди

UzAuto Motors 2021 йилнинг олти ойида 1,9 триллион сўмлик (177,6 миллион доллар) божхона имтиёзлари ва преференцияларини олди. Гап президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан таъминланган божхона божи, акциз ва ҚҚС бўйича имтиёзлар ҳақида кетмоқда.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Қатар 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрмоқда?

2022 йили футбол бўйича жаҳон чемпионати илк бор Қатарда ва илк бор қиш фаслида ўтказилади. Энг қиммат жаҳон чемпионатида мухлисларни нима кутмоқда, Қатар ташкилотчилик йўлида қандай муаммоларга дуч келди ва жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрмоқда? Буларнинг барчаси ҳақида «Газета.uz» мақоласида батафсил.