6 сентябрь куни Тошкент метрополитенида ўтган ҳафтада келтирилган янги метро поездлари эксплуатацияси бошлангани хақида хабар берган эдик.

20 та янги метро вагонлар (тўрт вагонли бешта поезд) Россиядан олиб келинган. Поездлар «Метровагонмаш» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган. Йил охирига қадар ушбу модификациядаги яна 20 та метро вагони Тошкентга етказиб берилиши режалаштирилмоқда.

«Газета.uz» фотомухбири мазкур вагонларда бўлиб, уларда жорий қилинган янги имкониятлар билан танишди.

Фото



Мазкур вагонларда ўрнатилган махсус сенсор экранларда бир бекатдан иккинчисигача етиб олиш учун қанча вақт сарфланишини кўриш имконияти бор. Шунингдек, зарур бўлган тақдирда бошқа бекат линиясига ўтиш ҳақида ҳам маълум қилинади. Бунинг учун, икки бекат нуқталарини белгилаш кифоя.


Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»