Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси 2021/2022-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларида тўлов-контракт шаклида йиллик ўқитиш қиймати миқдорларини тасдиқлади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тўловлар миқдори бакалавриат ва магистратурада таълим йўналишлари ва шакллари (кундузги, сиртқи ва кечки), шунингдек, стипендия бор ва йўқлигига боғлиқ.

Бундан ташқари, 1 ноябрга қадар коронавирусга қарши эмланган талабаларга базавий контрактнинг (стипендиясиз) 10 фоизи миқдорида чегирма белгиланди.

Масалан, гуманитар соҳада «Педагогика, шу жумладан касбий таълим» йўналиши бўйича контракт миқдори қуйидагичани ташкил этмоқда:

  • бакалавриат — стипендия билан 12,6 млн сўм (ўтган йили пандемия туфайли жорий этилган чегирма билан 10,9 млн сўм эди, ўсиш — 15,7%), стипендиясиз 6,4 млн сўм (5,7 млн сўм) ва 10 фоизлик чегирма билан 5,7 млн сўм;
  • магистратура ва иккинчи мутахассислик — стипендия билан 13,98 млн сўм (12,9 млн сўм) ва стипендия билан 7,7 млн сўм (6,99 млн сўм);
  • Тўлиқ жадвал

Базавий контрактлар қиймати