Айни вақтда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури бўйича маъруза қилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар берди.

«Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолиси 35 млн га етди, 2026 йилга бориб эса, 38 млн дан ошиши кутилмоқда», — дейди у.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич билан Ўзбекистон жаҳонда аҳоли сони бўйича 37-ўринга чиқиб, Польша, Канада, Саудия Арабистони каби давлатлар аҳолисидан ҳам ошади.

«Аҳолимизнинг қарийб 55 фоизини ёшлар ташкил этади ва ҳар йили меҳнат бозорига камида 600 минг ёшлар кириб келмоқда. Бундай демографик ўсиш биз учун ҳам имконият, ҳам жуда катта масъулият дегани», — дея қўшимча қилади Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойининг еттинчи кунида Ўзбекистон аҳолисининг сони 35 млн нафардан ошди.