7 сентябрь соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг сони 35 млн 140 нафарни ташкил этмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, шундан 17 млн 570 минг 70 нафари эркаклар, 17 млн 430 минг 70 нафари эса аёллардан иборат.

Ярим йил ичида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 301,3 минг кишига ёки 0,9 фоизга ошиб, 34,86 млн нафарга етди. Туғилиш ва ўлим даражаси 2020 йилнинг биринчи ярмига нисбатан қарийб 7 фоизга ўсган.

Ўшанда шаҳар аҳолиси сони 17 млн 664,8 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,7%), қишлоқ аҳолиси сони эса 17 млн 195,4 минг киши (49,3%)ни ташкил қилган.