Бугунги кунда Ўзбекистонда шовқиннинг салбий таъсирига қарши курашиш масалаларини тартибга солувчи ягона ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Адлия вазирлиги шовқинга қарши таклифлар ишлаб чиқди. Қолаверса, вазирлик автомобиль йўлларида овоз баландлигини ўлчаш асбобларини ўрнатиш имкониятларини ўрганишни ҳам таклиф қилмоқда.
Энергетика вазирлиги январь ойининг 25 кунида тадбиркорлар 4,9 млн куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланганини аниқлади. Бу 280 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг дегани. Етказилган зарар миқдори эса 5,5 млрд сўмни ташкил этди.
Президент қарори билан аризаларни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли рад этиш ёки иш юритишни тугатиш тақиқланади. Бу ҳолатла аризалар кўриб чиқишга ваколатли бўлган судга ўтказилади. Қолаверса, маъмурий судларнинг қарорлари давлат органлари томонидан ижро қилинмаганда, уларнинг мансабдорлари жаримага тортилади.
Ўзгидромет мазкур ҳафтада республика бўйича асосан қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди. Душанбадан пайшанбага қадар кундузи илиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларда бироз ёмғир ёғиши ва туман тушиши мумкин. Жума куни эса ҳарорат +11…+17 даражагача кўтарилади.
30 январь куни 1089 кишида коронавирус қайд этилди, 203 кишида пневмония аниқланди. Касалланиш сони сўнгги ҳафтада камайиб бормоқда.
Кенг миқёсда юз берган электр таъминотидаги узилишларнинг сабабларидан бири Ўзбекистон энергетика тизими 220−500 кВт кучланишли магистраль линияларга тўлиқ уланмагани бўлди, дея таъкидланди президент қатнашган йиғилишда. Шавкат Мирзиёев энергия ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва электр таъминотини автоматлаштириш лойиҳасини тайёрлашга кўрсатма берди.
Жаҳон банкининг янги ҳисоботида Ўзбекистондаги ногиронлиги бўлган шахслар дуч келаётган кўплаб мумаммолар — ноқулай инфратузилма ва саволларни туғдирадиган статистика тизими ҳақида сўз юритилади.
Балиқ етиштирувчиларнинг фойда, ер ва мол-мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилиши, С1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга рус тили ўқитувчиларига устама тўланиши, ҳокимларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари экология ва кўкаламзорлаштириш масалаларига ҳам масъул бўлиши, 26 та давлат ташкилотида коррупцияга қарши курашиш бўйича рейтинг жорий қилиниши ва бошқалар — 1 февралдан нималар ўзгаради?
Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Шунингдек, маросимда Олий Мажлис палаталари, президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.
30 январь куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг туғилган куни. Бу йил у 84 ёшни қаршилаган бўларди. «Газета.uz» сўровига биноан президент билан 25 йил ишлаган, биринчи давлат раҳбарининг шахсий фотографи Фарҳод Қурбонбоев таҳририятга унинг ноёб фотосуратларини тақдим этди.
28 январь, жума куни республиканинг ғарбий вилоятларида кучли қор ёғди. Нукус йўлларида муз қопламаси ҳосил бўлган, аммо ободонлаштириш хизмати ходимлари об-ҳаво ўзгаришларига тезда жавоб беришди. Фотосуратчи Азамат Маткаримов қор бўрони вақтида Қорақалпоғистон пойтахтини суратга олди.
Президент Тошкентнинг Сергели туманидаги 300-мактаб директори Нигора Саидходжаевани «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан тақдирлади.
ЮНИCЕФ мактаблар ёпилишининг узоқ муддатли оқибатлари қайтарилмас бўлиши мумкинлигини маълум қилиб, барча мамлакатларни COVID-19 тарқалишига қарамасдан, мактабларни ёпмасликка чақирди. «Мактаблар таълим беришдан ташқари, заиф болалар фаровонлигини ҳам ҳимоя қилади ва бошқа кўплаб муҳим хизматлардан фойдаланишларини таъминлайди», дейилади жамғарма баёнотида.
Тошкент ҳайвонот боғида айиқ вольерига онаси ташлаб юборган қизалоқда очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг аҳволи яхшилиги ва шифокорлар назоратида эканлигини маълум қилди.
Президент фармони билан 1 мартдан бошлаб уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари тўлаб борилади. Қолаверса, ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация жорий қилинади. 100 ёшдан ошган фуқароларга эса ҳар ойда қўшимча тўлов белгиланмоқда.
Лимон пўсти солиб пиширилган кекслар, лимонли тўртбурчак, лимонли печенье, пирог ва кекслар, жем билан пиширилган лимонли печеньелар — Zira.uz лимондан тайёрланадиган пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ижтимоий тармоқларда Андижон давлат тиббиёт институти ва Фарғона давлат университетида қишки семестрни якунлашга мўлжалланган имтиҳон саволларида камчилик ва хатолар акс этган суратлар тарқалди. АДТИ ушбу хатоликларни тан олиб, «талабалардан узр сўради». ФарДУ эса хабарлар фейк эканлигини айтмоқда. Олий таълим вазирлиги «Газета.uz»га берган изоҳида мазкур ҳолатларни «ОТМларнинг масъулиятсизлиги сифатида баҳолади».
Мактаб таълимидаги муаммоларни танқид қилган президент, кичик қизалоқни айиқлар вольерига ташлаб юборган аёл, бюджетдан 100 млрд сўм ажратилган 1hls платформаси, Фарғонада қуриладиган Ўзбекистондаги илк экошаҳар, Ўзбекистондан хорижга кўчиб кетган 20 мингдан ортиқ фуқаро ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 28 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Антикоррупция агентлиги ва U-Report биргаликда 7 ёшдан 35 ёшгача бўлган 18 мингдан ортиқ фуқаролар орасида коррупцияга оид сўров ўтказди. Респондентларнинг 51 фоизи коррупциянинг моҳиятини тўғри тушунади, 46 фоизи эса порахўрликка салбий муносабатда. Сўровнинг 81 фоиз қатнашчиси коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар беришга тайёрлигини маълум қилган. Қолаверса, ёшлар уларни пора беришдан тўхтатадиган 4 та асосий сабабни ҳам келтирган.
Тошкент ҳайвонот боғида аёл киши кичик қизалоқни 5 метр баландликдан айиқлар вольерига ташлаб юборди. Бола фақат тушиш натижасида жароҳат олди. Аёлнинг қилмиши сабаблари ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, аёл ҳибсга олинган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг