Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, биринчи президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.


Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари бўлган биринчи кундан Ислом Каримовнинг эзгу ишлари давом эттирилишини айтган эди, унинг хотирасини абадийлаштириш бўйича қарорлар қабул қилди, мақбараси барпо этилди. Биринчи президент таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш анъанага айланди, дейилади хабарда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маросимда Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг халқ манфаати йўлида қилган ишлари, мардлик, одиллик, камтаринлик ҳислатлари ёдга олинди.
Маросимда Олий Мажлис палаталари, президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.