«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда лимондан тайёрланадиган пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Лимон пўсти солиб пиширилган творогли кекслар


Бу кекс учун керакли масаллиқларнинг ҳаммаси битта идишга солинади, миксерда кўпиртирилиб, газ печида пишириб олинади. 40 дақиқадан сўнг эса мазали егуликдан баҳраманд бўлиш мумкин.

Лимонли тўртбурчаклар


Бу машҳур американча ширинлик бўлиб, ушбу пишириқлар юмшоқ қумоқ хамир ва ширин ва нордон асосдан иборат. Уларни тайёрлаш қийинчилк туғдирмайди, натижаси эса албатта сизни қониқтиради.

Лимонли печеньелар


Энг оддий масаллиқлардан тайёрланиладиган лимонли печеньеларнинг ичи юмшоқина бўлиб пишади таъми эса сизни лол қолдириши аниқ.

Лимонли пирог


Лимоннинг нордонгина таъми билан жуда ҳам мазали чиқадиган бу пишириқ барчага ёқади деган умиддамиз.

Лимонли кекс


Лимон ва ванилнинг нозик ҳидлари билан хушбўйлашган — ушбу кекс ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.

Жем билан пиширилган лимонли печенье


Ушбу пишириқда майин қумоқ хамир, лимон ва олчали мурабболарининг ёрқин таъмлари ажойиб тарзда уйғунлашади. Айниқса совуқ мавсумда чой ичиш учун идеал қўшимча.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15