28 январь, жума куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кучли қор ёғди. Фотосуратчи Азамат Маткаримов қор қоплаган Нукус суратларини «Газета.uz» билан бўлишди.

Куннинг иккинчи ярмида термометр кўрсаткичи 1−2 даража совуққа тушиб, йўлларда муз қопламаси ҳосил бўлди.

Бироқ ободонлаштириш хизмати ходимлари ўз вақтида ҳаракат қилиб, йўлга қум сепишди, дейди фотограф.

Кечаси совуқлар кучайиб, шанба куни тушдан кейингина термометр нолдан юқорига кўтарилди.


28 январь куни ҳам минтақада шамол кучайди. Шамол электр тармоқларига зарар етказган. Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, айрим ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилган. Носозликларни бартараф этиш ва электр таъминотини тиклаш учун фавқулодда экипажлар жалб қилинган.


Қорақалпоғистон учун қор камдан-кам учрайдиган ҳодиса, дейди Азамат Маткаримов.

«Ўтган йили у фақат бир марта, баландлиги 6−7 см гача ққан, эртаси куни эса эриб кетган эди. Кейин яна бир неча марта тушди, лекин ҳатто ерни тўлиқ қоплашга улгурмади. Шу боис Нукусдаги қор одамлар ва болалар учун жуда кам учрайдиган қувонч, деб айтишимиз мумкин — техник хизматлар учун эмас, албатта, — деди у.


Дўстлик канали устидаги кўприк.


Дўстлик канали.


Азамат Маткаримов ҳам сўнгги пайтларда шаҳарда кўплаб чиқинди қутилари пайдо бўлганини таъкидлади. Ободонлаштириш хизмати ходимлари, фотографнинг сўзларига кўра, тозалик, яшил майдонлар ва гулзорларни назорат қилмоқда.