Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ёшларнинг коррупцияга қарши курашдаги иштирокига муносабатини аниқлаш мақсадида U-Report билан ҳамкорликда 7 дан 35 гача бўлган ёшлар ўртасида сўров ўтказди. Унда 18200 дан ортиқ U-Report фойдаланувчилари иштирок этган.

Натижалар бўйича респодентларнинг:

  • 51 фоизи коррупциянинг моҳиятини тўғри тушунади;
  • 81 фоизи коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар беришга тайёр;
  • 46 фоизи атрофдагилар пора олиш/беришига салбий муносабатда.

Сўровгда 6% респондентлар коррупцион жиноятлар ҳақида хабар беришга қўрқишини айтишган. 81 фоизи Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишга ёшларни жалб этишни коррупция даражасини пасайтиришга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.

Ушбу сўров яна бир муҳим масалага аниқлик киритиб берган, яъни бугунги кунда респондентларнинг 56 фоизи коррупцияга қарши курашишда иштирок этаётганини ҳис қилмоқда.

Респондентларни пора беришдан тўхтатадиган 4 та асосий сабаб:

  • Эътиқодга зид келиши — 26 фоиз;
  • Ноқонунийлик — 25 фоиз;
  • Қадриятларга/тарбияга зидлиги — 16 фоиз;
  • Жиноий жазодан қўрқиши — 9 фоиз.

Коррупцияга қарши курашиш учун масъул деб ҳисобланувчи ТОП-3 жавоблар:

  • «Коррупцияга қарши курашиш агентлиги» (33 фоиз);
  • «Мен ўзим» (27 фоиз);
  • «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари» (11 фоиз).

Маълумот учун, респондентларнинг ўртача ёши 21,5 ёшни ташкил этган. Бундан ташқари, респондентлар 7−15 ёшгача, 16−25 ёшгача ва 26−35 ёшгача бўлган ёш гуруҳларига бўлинган. 16−25 ёшдаги респондентлар кўпчиликни ташкил қилган — 68,8%.


Диаграмма: uzbekistan.ureport.in.

Сўровда иштирок этганлар орасида гендер нисбатида аёллар респондентларнинг тахминан 39 фоизини, эркаклар эса 61 фоизини ташкил қилди.


Диаграмма: uzbekistan.ureport.in.

Респондентларнинг кўпчилиги Навоий (17%), Самарқанд (11%) ва Бухоро вилоятларига (9%) тўғри келган. Энг кам иштирокчилар Сирдарё, Тошкент ва Жиззах вилоятларидан бўлган — 3% ва 4% дан тўғри келган.

Диаграмма: uzbekistan.ureport.in.