Жамият

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида Жанубий Корея билан ҳамкорлик қилади
22 октябр 2022, 12:55

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида Жанубий Корея билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Корея Республикаси ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзоланганди. Шавкат Мирзиёев ушбу халқаро шартномани амалга ошириш бўйича қарор қабул қилди.

Ўзбекистонда матнларни ўзбек тилида ўқиб берадиган нутқ синтезатори яратилмоқда
22 октябр 2022, 12:37

Ўзбекистонда матнларни ўзбек тилида ўқиб берадиган нутқ синтезатори яратилмоқда

Ўзбекистонда матнни овозга ва овозни матнга айлантириб берадиган нутқ синтезатори устида иш олиб борилмоқда. Унинг прототипи 24−27 октябрь кунлари Самарқандда ўтказиладиган АКТ ҳафталигида намойиш қилинади. Мазкур дастур кўзи ожизларга йўллардаги тўсиқлар ҳақида маълумот бериши ҳам мумкин.

Қарши шаҳар собиқ ҳокими уй қамоғига олинди. У давлатга 60,5 млрд сўм зарар етказишда гумонланмоқда
22 октябр 2022, 12:34

Қарши шаҳар собиқ ҳокими уй қамоғига олинди. У давлатга 60,5 млрд сўм зарар етказишда гумонланмоқда

Қарши шаҳар собиқ ҳокими Жамшид Фозилов 2018—2019 йиллар давомида 54 та ҳолатда 60 млрд 512 млн сўм талон-торож қилишда гумонланмоқда. Ҳозирда у уй қамоғига олинган. Қашқадарё прокуратурасининг таъкидлашича, суд якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Биз нега лотин ёзувига ўтяпмиз?
22 октябр 2022, 12:00

Биз нега лотин ёзувига ўтяпмиз?

Алифбони ислоҳ қилишнинг икки йўли бор эди: кирилл ёзувини такомиллаштириш ё биратўла янги алифбога ўтиш. Кирилл ёзувини сақлаб қолиш тўғри ечим бўлолмасди. Агар афзал тарафи бўлса, бирйўла янги ёзувдаги алифбога ўта қолган тузук. Бу сўзлар Султонмурод Олимнинг 2000 йилдаги мақоласидан олинди.

Сирдарёдаги портлашда 16 киши шикастланган — ССВ
22 октябр 2022, 11:46

Сирдарёдаги портлашда 16 киши шикастланган — ССВ

Сирдарёдаги ҳарбий қисм омбори портлаши оқибатида 12 киши туман тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилган, деб хабар берди ССВ. Уларнинг 5 нафари шошилинч тиббий бўлимида, 7 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилди, 4 нафари эса стационар кузативга олинди.

Сурхондарё ҳокимининг 429 млн сўмга хизмат машинаси харид қилиш ҳақидаги фармойиши бекор қилинди
22 октябр 2022, 10:30

Сурхондарё ҳокимининг 429 млн сўмга хизмат машинаси харид қилиш ҳақидаги фармойиши бекор қилинди

Тўра Боболов Бандихон туман ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилиш учун вилоят бюджетидан 429 млн сўм ўтказиш тўғрисида фармойиш чиқарди. Антикоррупция агентлиги буни Давлат харидлари тўғрисидаги қонунга зид деб топди ва фармойишни бекор қилди.

Фарғона ва Қашқадарёдаги ЙТҲларда икки киши вафот этди
22 октябр 2022, 10:24

Фарғона ва Қашқадарёдаги ЙТҲларда икки киши вафот этди

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ҳамда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 14 октябрь куни икки ЙТҲ юз берган. Ҳар икки ҳодисада бир нафардан фуқаро вафот этган.

«Ногиронларнинг эркин ҳаракатланишлари учун шароитлар етарли эмас» — Сенат ишчи гуруҳи Хоразмдаги ҳолат ҳақида
22 октябр 2022, 10:01

«Ногиронларнинг эркин ҳаракатланишлари учун шароитлар етарли эмас» — Сенат ишчи гуруҳи Хоразмдаги ҳолат ҳақида

УрДУ кутубхонасида лифт ишламаслиги сабабли ногирон талаба иккинчи қаватдаги ўқув залига кира олмаган, брайл ёзувидаги барча адабиётлар ўша ерда жойлашган. Урганчдаги кўзи ожизлар кутубхонаси олдида эса овозли светофор ва бекатлар йўқ, автобусларга махсус мосламалар ўрнатилмаган — Сенат ишчи гуруҳи.

Сирдарёдаги ҳарбий омборхонада портлаш юз берди: унинг тўлқини бинолардаги ойналарни синдирди
22 октябр 2022, 08:26

Сирдарёдаги ҳарбий омборхонада портлаш юз берди: унинг тўлқини бинолардаги ойналарни синдирди

Тунда Сирдарёдаги ҳарбий омборхонада портлаш содир бўлди. Ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда. Тармоқларда тарқалган видео ва фотолардан портлаш тўлқини бинолардаги ойналар ва конструкцияларга зарар етказганини кўриш мумкин.

21 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
21 октябр 2022, 22:23

21 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Туркманистон президенти билан музокаралар ўтказган Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президентига кучук совға қилган Гурбангули Бердимуҳамедов, ҳарорат яна пасайиши, раҳбарларни огоҳлантирган президент, Бухорода ўз-ўзидан отилиб аёлни жароҳатлаган милтиқ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Театрга ажратилган маблағларнинг 500 млн сўми Маънавият ва маърифат марказига ўтказилди
21 октябр 2022, 19:50

Театрга ажратилган маблағларнинг 500 млн сўми Маънавият ва маърифат марказига ўтказилди

Тошкент шаҳар ҳокими маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган муассасалар харажатларига ўзгартиришлар киритди. Давлат мусиқали комедия театрига ажратилган маблағлардан 500 млн сўми Маънавият ва маърифат марказининг шаҳар бўлимига ўтказилди.

«Тошкентдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронларга мослаштирилмаган» — Сенат
21 октябр 2022, 19:04

«Тошкентдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронларга мослаштирилмаган» — Сенат

Пойтахтдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронлар тўсиқсиз фойдаланишига мослаштирилмаган. Метро бекатларининг кўпларида пандуслар йўқ, борларида ҳам 45 градус қилиб ўрнатилган. Ногиронларнинг 93 фоизи ерусти жамоат транспортини қониқарсиз деб баҳолади. Сенаторлар шаҳарсозларни танқид қилди.

Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
21 октябр 2022, 18:54

Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Таътил 9 ноябргача давом этиб, дарслар 10 ноябрдан бошланади.

Японияда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази очилди
21 октябр 2022, 18:48

Японияда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази очилди

Японияда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази очилди. Марказда Ўзбекистон фуқароларига маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилади.

Термизнинг собиқ ҳокими ва ўринбосарлари давлат ва жамиятга 35,6 млрд сўм зарар етказган — Бош прокуратура
21 октябр 2022, 18:40

Термизнинг собиқ ҳокими ва ўринбосарлари давлат ва жамиятга 35,6 млрд сўм зарар етказган — Бош прокуратура

Термизнинг собиқ ҳокими ва унинг ўринбосарлари давлат, жамият ва тадбиркорлар манфаатларига 35,6 млрд сўм зарар етказгани маълум қилинди. Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида жами 11 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Самарқандда $152 мингдан зиёд кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбар аниқланди
21 октябр 2022, 18:17

Самарқандда $152 мингдан зиёд кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбар аниқланди

Нуробод туманида хусусий корхона раҳбари $152 мингдан зиёд кредит маблағларини талон-торож қилгани маълум бўлди. Наманган ва Андижонда эса жами 5,8 млрд сўм кредит маблағи бошқа мақсадларга сарфлаб юборилгани аниқланди. Гумонланувчиларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят ишлари кўзғатилди.

Россия Ўзбекистонга кунгабоқар ёғи ва буғдой етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини билдирди
21 октябр 2022, 17:43

Россия Ўзбекистонга кунгабоқар ёғи ва буғдой етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини билдирди

Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакат Ўзбекистонга буғдой, кунгабоқар ёғи ва қандолат маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини маълум қилди.

Бухорода ўз-ўзидан отилиб кетган милтиқ аёлни жароҳатлади
21 октябр 2022, 17:12

Бухорода ўз-ўзидан отилиб кетган милтиқ аёлни жароҳатлади

Олот туманида машинадаги қурол ўз-ўзидан отилиб кетиши оқибатида аёл оёғидан жароҳат олди.

Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланди
21 октябр 2022, 16:10

Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланди

Президент қарори билан 1 январдан Кадастр агентлигининг ўзи ҳудудий тузилмалар фаолиятини ташкил этади. Ҳудудий бўлимлар, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятига ҳокимлар аралашиши ёки таъсир ўтказиши қатъий тақиқланади.

Ҳафта охирида ҳарорат яна пасаяди
21 октябр 2022, 15:28

Ҳафта охирида ҳарорат яна пасаяди

Ўзгидрометнинг хабар беришича, шанба куни ҳаво илиқ, ёғингарчиликсиз бўлади. Якшанбадан об-ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг