14 октябрь куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида йўлнинг қарама-қарши тарафига ўтиб ҳаракатланган Lacetti велосипед ҳайдаб келаётган фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда «Zamon» информацион кўрсатувига таяниб ИИВ хабар қилмоқда.

Ҳодиса оқибатида велосипедчи бош мия очиқ жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Лекин, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай жабрланувчи шифохонада вафот этди.

Бундан ташқари,14 октябрда Қашқадарё вилоятида ҳам йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Унда Ғузор тумани Қовчин қишлоғида ҳаракатланиб келаётган Lacetti бошқарувни йўқотиб ЙТҲ содир этди. Оқибатда машина йўловчиси шифохонада вафот этди.

Ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.