Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади, дея хабар бермоқда Халқ таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.

Вазирликка кўра, ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари Вазирлар Маҳкамасининг умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорига асосан белгиланади.