Япониянинг Нагоя шаҳрида 17 октябрь куни меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази очилди, деб хабар берди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати. Маросимда вазир Нозим Хусанов бошчилигидаги мамлакатда бўлиб турган вазирлик делегацияси иштирок этди.

Мазкур марказда Ўзбекистон фуқароларига маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади. У Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва «Нагоя — Ўзбекистон» дўстлик жамияти ҳамкорлигида очилди.

Бундан ташқари, 19 октябрь куни Меҳнат вазирлиги делегациясининг Японияга ташрифи давомида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва йирик иш берувчи — Haneda Turtle Service логистика компанияси вакиллари билан ҳам музокаралар ўтказилди. Ўзбекистон фуқароларини мазкур ташкилотга ишлашга жалб этиш бўйича келишув имзоланди.