20 октябрь куни «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида» [ПҚ-406-сонли] президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

2021 йил 17 декабрь куни Сеул шаҳрида Ўзбекистон ҳамда Корея Республикаси ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзоланган.

Қарор билан шу битим тасдиқланди.

Эндиликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул бўлган ваколатли орган бўлади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.