Жамият

19 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
19 октябр 2022, 22:02

19 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентда 22 октябрдан иситиш мавсуми бошланиши, «Жаҳон ҳунармандлар шаҳри» мақоми бериладиган Марғилон, 1800 дан ортиқ кадрни ишга қабул қилган UzAuto Motors, Самарқанддаги ЙТҲда ҳайдовчи ва янги туғилган чақалоқ вафот этгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Термиз халқаро аэропорти 2 ойга ёпилади
19 октябр 2022, 21:05

Термиз халқаро аэропорти 2 ойга ёпилади

Янги аэродром мажмуасининг очилишига тайёргарлик кўрилаётгани муносабати билан Термиз халқаро аэропорти 1 ноябрдан 25 декабрга қадар ёпилади.

Марғилонга «Жаҳон ҳунармандлар шаҳри» мақоми берилади
19 октябр 2022, 16:51

Марғилонга «Жаҳон ҳунармандлар шаҳри» мақоми берилади

Марғилонга Бутунжаҳон ҳунармандлар Кенгаши қарори билан «Жаҳон ҳунармандлар шаҳри» мақоми берилади. Бу шаҳарнинг World Crafts Council тармоғига киришини таъминлайди. Марғилон ушбу рўйхатга Ўзбекистондан қўшилган учинчи шаҳар бўлди.

Қорақалпоғистон ва Сирдарёдаги туманларга янги прокурорлар тайинланди
19 октябр 2022, 15:54

Қорақалпоғистон ва Сирдарёдаги туманларга янги прокурорлар тайинланди

Қорақалпоғистоннинг Тахиатош ва Нукус ҳамда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманига прокурор тайинланди.

UzAuto Motors очиқ танлов асосида 1800 дан ортиқ кадрни ишга қабул қилди
19 октябр 2022, 15:00

UzAuto Motors очиқ танлов асосида 1800 дан ортиқ кадрни ишга қабул қилди

Chevrolet Onix ва Tracker автомобиль моделларини ишлаб чиқариш учун UzAuto Motors`га Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан фуқаролар тўрт босқичда саралаб ишга олинди.

2024 йил 1 январгача ер ажратиш ҳақида қарори бўлмаган ер участкаларини расмийлаштириш якунланади
19 октябр 2022, 14:55 1

2024 йил 1 январгача ер ажратиш ҳақида қарори бўлмаган ер участкаларини расмийлаштириш якунланади

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2024 йил 1 январга қадар ер ажратиш ҳақида қарори йўқ ер участкаларини расмийлаштириш якунланади.

Камҳаракатлик сабаб 2030 йилгача 500 млндан ортиқ киши юқумли бўлмаган касалликларга чалининиши мумкин
19 октябр 2022, 14:24

Камҳаракатлик сабаб 2030 йилгача 500 млндан ортиқ киши юқумли бўлмаган касалликларга чалининиши мумкин

2020 йилдан 2030 йилгача камҳаракатлик туфайли дунё бўйлаб 500 миллиондан ортиқ одам юқумли бўлмаган касалликларга чалиниши мумкин. Ҳозирда ўсмирларнинг 81 фоизи ва катталарнинг 27,5 фоизи фаол бўлмаган турмуш тарзини олиб боради.

Санкт-Петербург политехника университети бепул таълим олишга таклиф қилади
19 октябр 2022, 13:00

Санкт-Петербург политехника университети бепул таълим олишга таклиф қилади

Ўзбекистонлик абитуриентлар Буюк Пётр номидаги Санкт-Петербург политехника университетида квота асосида бепул ўқишлари мумкин. Бу имконият Open Doors олимпиадаси ғолибларига ҳам тақдим этилади.

Самарқанддаги ЙТҲда ҳайдовчи ва янги туғилган чақалоқ вафот этди
19 октябр 2022, 12:57

Самарқанддаги ЙТҲда ҳайдовчи ва янги туғилган чақалоқ вафот этди

Жомбой туманида Nexia ва Spark тўқнашуви оқибатида туғруқхонадан олиб кетилаётган 3 кунлик чақалоқ ҳамда ҳайдовчи вафот этди.

Зарарли ёки хавфли ишларда ишлайдиган ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилади
19 октябр 2022, 12:39

Зарарли ёки хавфли ишларда ишлайдиган ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилади

Ҳукумат қарори билан электр энергетикаси объектларига кирувчи ускуна ва иншоотларни назорат қилувчи корхоналар ходимлари ҳамда қурилиш-монтаж, таъмирлаш ишларини бажарувчилар дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилади.

Фарғонада Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида 2 киши вафот этди
19 октябр 2022, 12:18

Фарғонада Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида 2 киши вафот этди

Фарғона вилоятида Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Matiz билан тўқнашди. Оқибатда Matiz ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди, 3 киши жароҳатланди.

Марказий банк раисига биринчи ўринбосар тайинланди
19 октябр 2022, 12:09

Марказий банк раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Нодирбек Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Асака банк бошқарув раиси сифатида фаолият юритган.

«Инсоннинг ким эканлиги унинг бир оғиз сўзиданоқ маълум бўлиб қолади»
19 октябр 2022, 12:00

«Инсоннинг ким эканлиги унинг бир оғиз сўзиданоқ маълум бўлиб қолади»

Инсоннинг ким эканлиги, ички дунёси унинг бир оғиз сўзиданоқ маълум бўлиб қолади. Зеро, мақолда айтилганадек, овқат таъми туз билан, одам таъми сўз билан. Мазкур фикрни 2007 йилда Шодмон Отабек ўзбек тилини билсада, хорижий тилларда сўзлашувчи айрим одамларни танқид қила туриб ёзганди.

Бухорода хонадонда газ портлаши оқибатида 2-синф ўқувчиси вафот этди
19 октябр 2022, 11:18

Бухорода хонадонда газ портлаши оқибатида 2-синф ўқувчиси вафот этди

Қоракўл туманидаги хонадонларнинг бирида газ чақнаши содир бўлди. Оқибатда 2-синф ўқувчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Москвадан Урганчга учаётган самолёт Самарага фавқулодда қўнди
19 октябр 2022, 11:14

Москвадан Урганчга учаётган самолёт Самарага фавқулодда қўнди

Москвадан Урганчга учаётган «Азимут» компаниясининг ССЖ-100 самолёти йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Самарага фавқулодда қўнди. Ҳозир рейс Урганчга етиб борди.

Тижорат банклари 19 октябрь учун долларнинг сотув курсини янгилади
19 октябр 2022, 11:00

Тижорат банклари 19 октябрь учун долларнинг сотув курсини янгилади

Марказий банк 19 октябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 157,43 сўм этиб белгилади. Банклар ҳам ўз таклифларини янгилади.

Сирдарёда 68 дона балиқ ноқонуний овлангани аниқланди
19 октябр 2022, 10:42

Сирдарёда 68 дона балиқ ноқонуний овлангани аниқланди

Ховос туманида икки фуқаро 9 турдаги 68 дона балиқни ноқонуний овлангани аниқланди. Оқибатда ҳайвонот дунёсига 47 млн 160 минг сўм зарар етказилди. Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар прокуратура органига юборилди.

Тошкентда 22 октябрдан иситиш мавсуми бошланади
19 октябр 2022, 10:04

Тошкентда 22 октябрдан иситиш мавсуми бошланади

Тошкент шаҳрида 22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари, 24 октябрдан эса кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.

Пойтахт ва 4 та вилоятда электр таъминотида узилишлар бўлади − Энергетика вазирлиги
19 октябр 2022, 10:01

Пойтахт ва 4 та вилоятда электр таъминотида узилишлар бўлади − Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги атмосфера ҳавосининг чанг билан ифлосланиши ва кўп ёмғир ёғиши электр энергиясини узатишда носозлик келтириб чиқаришини маълум қилди. Шу сабаб Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг айрим туманларида вақтинча электр таъминоти узилиши мумкин.

Ипакчилик ва жун саноати қўмитасига раҳбарлар тайинланди
19 октябр 2022, 09:49

Ипакчилик ва жун саноати қўмитасига раҳбарлар тайинланди

Бахром Шарипов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси бўлди. Унга икки ўринбосар ҳам тайинланди. Шунингдек, Шерзод Асадов Пиллачилик ва қоракўлчиликни қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг