Жамият

Ўзбекистонда яна ер қимирлаши сезилди
23 март 2023, 01:32

Ўзбекистонда яна ер қимирлаши сезилди

Пайшанба куни Тожикистонда зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг 11 та ҳудудида сезилиб, 4−5 баллни ташкил этди. Орадан ярим соат ўтиб, афтершок қайд этилди, аммо иккинчи тўлқин Ўзбекистон бўйлаб сезилмади.

Тошкентда таровеҳ намозлари сабаб айрим кўчалар ёпилади
22 март 2023, 16:48

Тошкентда таровеҳ намозлари сабаб айрим кўчалар ёпилади

Рамазон ойи давомида Тошкентдаги таровеҳ намози ўқиладиган масжидларга ёндош бўлган кўчаларда автомобиллар ҳаракати соат 19:00 дан 24:00 га қадар чекланади.

«Рус ва Ўзбекистон ҳамиша бирга бўлган ва бўлади» — Шавкат Мирзиёев
22 март 2023, 13:48

«Рус ва Ўзбекистон ҳамиша бирга бўлган ва бўлади» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами тантанасида Россия маданият маркази кўргазмаси билан танишар экан «Рус ва Ўзбекистон — улар азалдан бирга бўлган ва абадий бирга бўлади», деди. Шунингдек, у Украина ва бошқа маданият марказларининг кўргазмаларига ташриф буюрди.

ФВВ ходимлари Паркентдаги адирликларда кучли ёмғир сабаб қолиб кетган 47 нафар фуқарони олиб тушди
22 март 2023, 11:07

ФВВ ходимлари Паркентдаги адирликларда кучли ёмғир сабаб қолиб кетган 47 нафар фуқарони олиб тушди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Паркент тумани Қизилтоғ шаҳарчаси атрофидаги адирликларда кучли ёмғир сабаб қолиб кетган фуқароларни хавфсиз жойга олиб тушди.

Шавкат Мирзиёев Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини тақдирлади
22 март 2023, 10:35

Шавкат Мирзиёев Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини тақдирлади

Ўзбекистон президенти маҳалла ҳаётида фаол бўлган тизимнинг бир гуруҳ вакилларини турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади.

Ўзбекистондаги Android-қурилмалар эгаларига биринчи марта зилзила ҳақида огоҳлантириш келди
22 март 2023, 10:00

Ўзбекистондаги Android-қурилмалар эгаларига биринчи марта зилзила ҳақида огоҳлантириш келди

Сешанба куни сезилган зилзилага қадар Ўзбекистондаги Android-қурилмаларнинг кўплаб эгаларига ерости силкинишлари эҳтимоли борлиги ҳақида огоҳлантириш келди. Google ушбу тизимни 2020 йил ёзида ишга туширган бўлиб, орадан бир йил ўтиб Ўзбекистон учун ҳам ишлай бошлаган. У қандай ишлайди?

Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
21 март 2023, 22:45

Рамазон ойи 23 мартдан бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ойи 23 мартдан бошланишини маълум қилди. Ўзбекистон президенти «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорини имзолади.

Тошкентда кучли зилзила сезилди
21 март 2023, 22:16

Тошкентда кучли зилзила сезилди

Сешанба куни кечқурун Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида кучли зилзила сезилди. Ер силкинишлари горизонтал характерга эга бўлиб, бирмунча давом этди. Зилзила эпицентри Афғонистонда бўлган. Зилзила эпицентрида 6,6 баллни ташкил қилган.

Тақиқ, Ленин майдонидаги карнавал ва президентга «келин салом»: Ўзбекистонда дастлабки Наврўз байрамлари қандай ўтган?
21 март 2023, 15:07

Тақиқ, Ленин майдонидаги карнавал ва президентга «келин салом»: Ўзбекистонда дастлабки Наврўз байрамлари қандай ўтган?

Наврўз — Ўзбекистоннинг умумхалқ байрамларидан. Аммо ҳар доим ҳам бундай бўлмаган, бир даврда уни тақиқламоқчи ҳам бўлишган. «Газета.uz» асосий Наврўз тантаналари ташкилотчилари билан миллий шодиёна тақиқларни қандай енггани ва давлат даражасидаги илк байрамлар қандай ўтгани ҳақида суҳбатлашди.

Жиззахлик вайнерлар ЙПХ ходимлари ҳақидаги ҳажвий видеолари учун ноқонуний қамалган деб топилди
20 март 2023, 21:33

Жиззахлик вайнерлар ЙПХ ходимлари ҳақидаги ҳажвий видеолари учун ноқонуний қамалган деб топилди

Жиззахда икки нафар вайнернинг ЙПХ ходимлари ҳақида ҳазил видеолари учун 15 ва 10 суткага қамалиши ноқонуний деб топилди. Апелляция инстанциясида улар суд залидан озод қилинди.

Жиззахда икки нафар прокуратура ходими ЙТҲда ҳалок бўлди
20 март 2023, 14:48

Жиззахда икки нафар прокуратура ходими ЙТҲда ҳалок бўлди

Зоминда прокурор ёрдамчиси бошқарувидаги Lacetti автомобилининг дарахтга бориб урилиши натижасида ҳайдовчи ва яна бир прокуратура ходими ҳалок бўлди. Яна бири тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Сергелида 5 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир неча киши жароҳатланди
20 март 2023, 12:38

Сергелида 5 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир неча киши жароҳатланди

Тошкентнинг Сергели туманида бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бир неча жароҳатлангани маълум қилинди, бироқ уларнинг сонига аниқлик киритилмади.

Қашқадарёда беморлардан пул таъма қилган туғуруқхона ходимлари ишдан олинди
19 март 2023, 23:31

Қашқадарёда беморлардан пул таъма қилган туғуруқхона ходимлари ишдан олинди

Тармоқларда Қашқадарёдаги туғуруқхона ходимларининг беморлардан пул таъма қилаётгани акс этган видео тарқалди. ССВ туғуруқ бўлими акушер-гинекологи ва доя ишдан бўшатилганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Навоийдаги Сентоб қишлоғига расман туризм қишлоғи мақоми берилди
18 март 2023, 17:39

Навоийдаги Сентоб қишлоғига расман туризм қишлоғи мақоми берилди

Нурота туманидаги Сентоб қишлоғи расман туризм қишлоғи мақомини олди. Ҳудудда 15 дан ортиқ туристик хизмат йўлга қўйилган. 200 га яқин ишсиз аҳоли доимий иш ўринларига эга бўлди.

Тошкентдаги стадион яқинида ИИО ходимлари ва Renessans TV журналисти ўртасида можаро юз берди
18 март 2023, 17:18

Тошкентдаги стадион яқинида ИИО ходимлари ва Renessans TV журналисти ўртасида можаро юз берди

Renessans TV журналисти «Миллий» стадиони яқинида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ОАВга тўсқинлик қилиб, куч ишлатгани ҳақида хабар берди. ИИББ эса ходимлар ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этмаганини билдирди. Юзлаб фуқаролар у ерда U-20 Осиё кубоги финалига чипта сотиб олиш учун йиғилган эди.

Самарқандда фуқародан АҚШга юбориш учун $10 минг олганликда гумонланган эркак ушланди
18 март 2023, 12:21

Самарқандда фуқародан АҚШга юбориш учун $10 минг олганликда гумонланган эркак ушланди

Самарқандда 43 ёшли фуқаро бошқа бир шахсни 30 минг доллар эвазига АҚШга юборишини айтиб, олдиндан 10 минг доллар олганликда гумонланиб ушланди. Шундай ҳолат Жиззах вилоятида ҳам қайд этилди.

Пойтахтдаги давлат идоралари Янги Тошкентга кўчирилади
18 март 2023, 11:39

Пойтахтдаги давлат идоралари Янги Тошкентга кўчирилади

Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида 20 минг гектар майдонни эгалайдиган Янги Тошкент қурилади. Пойтахтдаги давлат идоралари ҳам у ерга кўчиб боради. Ҳозирги бинолар ўрнида меҳмонхона, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари очилиб, Тошкентни туризм ва бизнес марказига айлантириш режа қилинмоқда.

ЕТТБ тадбиркор аёллар учун менторлик дастурининг иккинчи фазасига қабул бошланганини эълон қилди
18 март 2023, 11:00

ЕТТБ тадбиркор аёллар учун менторлик дастурининг иккинчи фазасига қабул бошланганини эълон қилди

31 мартгача Ўзбекистон тадбиркор аёллари — бизнес ривожланишига қаратилган менторлик дастурида иштирок этиш учун онлайн ариза қолдиришлари мумкин.

Нима тайёрлаймиз: Наврўз дастурхони учун пишириқлар
18 март 2023, 10:43

Нима тайёрлаймиз: Наврўз дастурхони учун пишириқлар

Туркча оширма хамирли плюшкалар, пахлава, чак-чак, туршак ва олхўрили рогаликлар, холвайтар ва бошқалар — Zira.uz баҳорий байрам бўлган Наврўз дастурхони учун мазали пишириқлар рўйхатини тақдим этади.

Одам савдосида айбланган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди
18 март 2023, 09:19

Одам савдосида айбланган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди

Интерпол одам савдосида гумонланиб, қидирувда бўлган аёлни БААдан Ўзбекистонга депортация қилди. Унинг аёлларни фоҳишаликка юбориш билан шуғуллангани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг