Сешанба куни соат 21:48 да Тошкентда кучли зилзила сезилди. 21:49 да ер ости силкинишлари такрорланди — улар горизонтал бўлди ва бирмунча давом этди.

«Газета.uz» мухбирларининг хабар беришича, айрим аҳоли ва савдо марказларига ташриф буюрганлар кўчага югуриб чиққан.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Афғонистонда бўлган. Унинг магнитудаси 6,6, чуқурлиги — 220 км.

Зилзила ўчоғидан Ўзбекистон пойтахтигача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 561 км.

Ўзбекистон ҳудудидаги силкинишлар кучи:

  • Сурхондарё вилояти: 5−6 балл, 342 км.
  • Фарғона вилояти: 5 балл, 447 км.
  • Сирдарё вилояти: 5 балл, 493 км.
  • Жиззах вилояти: 5 балл, 496 км
  • Жиззах вилояти: 5 балл, 496 км.
  • Андижон вилояти: 5 балл, 500 км.
  • Самарқанд вилояти: 5 балл, 504 км.
  • Наманган вилояти: 5 балл, 514 км.
  • Қашқадарё вилояти: 5 балл, 532 км.
  • Тошкент: 5 балл, 561 км.
  • Навоий вилояти: 5 балл, 639 км.
  • Бухоро вилояти: 5 балл, 684 км.