Президент Шавкат Мирзиёев 21 март куни «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғида Наврўз байрамига бағишланган тантанада иштирок этди. Тадбир «Ўзбекистон 24» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, байрам тантаналаридан сўнг Шавкат Мирзиёев қозоқ, қирғиз, турк, озарбайжон, немис, татар, украин, рус ва бошқа халқ ҳунармандчилиги ва миллий маданият марказлари кўргазмаларини бориб кўрди.

Президент Рус маданият маркази кўргазмаси олдига келганида уни «Ўзбекистон ва Россия» дўстлиги ҳақидаги қўшиқ билан кутиб олишди.

Шавкат Мирзиёев марказ вакилларини қутлар экан, «Энг муҳими, тинч ва осойишта яшаяпмиз. Бу катта ютуқ», — деди.

«Қўшиқда тўғри айтилган: Рус ва Ўзбекистон — улар доимо бирга бўлган ва бўлади. Энг оғир дамларда биз бирга бўлганмиз ва бирга бўламиз», — деб таъкидлади президент.

Бунгача Шавкат Мирзиёев «Пидманула» қўшиғини куйлаган Украина маданият маркази вакиллари билан суҳбатлашди. Стенд рус маданият маркази кўргазмаси ёнида эди.

россия, украина, шавкат мирзиёев

Телеканал дикторининг сўзлари туфайли президентнинг Украина маданият маркази вакиллари билан суҳбатини эшитиш қийин бўлди.